Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинида ПСЖга (1:4) йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Каталонларнинг учрашувдаги ягона голига Лионель Месси муаллиф бўлди.

Месси Чемпионлар Лигасида кетма-кет 17 йилдан буён гол уриб келмоқда. У биринчи марта 2005 йилнинг 2 ноябрида «Панатинаикос» (5:0) дарвозасини ишғол қилганди.

Аргентиналик футболчига қадар бундай натижага фақат Рауль Гонсалес эришган. Испаниялик форвард «Реал» ва «Шальке-04» сафида 1995—2011 йиллар оралиғида мусобақада ҳар мавсум гол урганди.

Шунингдек, бу Месси учун 2020/21 йилги мавсумнинг барча мусобақаларида урилган 20-гол бўлди. Лео кетма-кет 13 мавсумдан буён 20+ гол уриб келмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар