• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    АПЛдан қувғин қилинганлар. Англияда омадсизликка учраган, аммо бошқа лигаларда жавлон ураётган таниқли футболчилар

    Англия Премьер Лигаси – дунёнинг энг кучли футбол чемпионати сифатида қабул қилинган. Табиийки, у ерда дунёнинг энг яхши футболчилари жамланган, кучли рақобатда ютиб чиқиш эса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Шунинг учун Англиядаги футболчилар спорт формасини ушлаб туриш учун қўлидан келган барча ишни қилади. Боиси бир мартага мураббийнинг ишончи йўқотилса, уни қайта тиклаш деярли имконсиздир. Афсуски, бундай ҳолатга тушиб қолганларнинг сони кам эмас. Демак, қуйида айнан шу сабаблар ва кутилган ўйинни намойиш этолмаган, бироқ бошқа чемпионатга йўл олиб, ўз ўрнини топган таниқли футболчилар ҳақида фикр юритилади.

    Ромелу Лукаку

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Премьер Лигада 113 та гол уриб, лига тарихидаги йигирманчи энг яхши тўпурарга айланган Ромелу Лукакунинг иқтидорига ҳеч ким шубҳа қилмаган. Бироқ «Эвертон»дан 75 миллион еврога сотиб олинган бельгиялик футболчи «Манчестер Юнайтед»да кутилган ўйинни намойиш этди дейиш қийин. У 96 та ўйинда 42 та гол урди, аммо на мухлислар ва на мураббийлар штаби уни ўзлариники деб қабул қилди.

    «Англияда ўйнаганимда, мени танбал деб аташарди, мени кам югуришда ва ҳеч нарса қилмасликда айблашарди, – деганди Лукаку 2020 йили берган интервьюсида. – Ҳозир мен ва эришаётган ютуқларимга қаранг. Англияда ҳам шундай қила олган бўлардим».

    Бу гаплари билан у «Интер»га ўтгани ҳақида гапирган. Дарҳақиқат, Антонио Конте бошчилигида Лукаку аллақачон голлари сонини 50 тадан ошириб олди. Унинг ёрдамисиз, итальян клуби Европа Лигаси финалига чиқа олмаган бўларди. Унинг ўзи эса мусобақада йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бундан ташқари «Интер» айнан унинг ёрдами билан 2010 йилдан бери илк марта Скудетто учун жиддий кураш олиб боришни бошлади.

    Крис Смоллинг

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ҳарри Магуайр билан шартнома имзолангандан сўнг «Юнайтед» фахрийси Крис Смоллинг жамоада ўз ўрнини йўқотиб бўлганди. Виктор Линдельоф ва Эрик Байи каби ўйинчиларнинг соясида қолиб кетишдан чарчаган инглиз исталган жойга, ҳатто нотаниш лигага ҳам кетишга тайёр эди.

    «Рома» унинг янги уйига айланишини ҳеч ким тахмин ҳам қила олмас эди, аммо якунда шундай бўлиб чиқди – дастлаб ижара асосида ўйнаган ҳимоячи Италия пойтахтида доимий рўйхатдан ўтиш учун қўлидан келган барча ишни қилди. Шу тариқа Смоллинг бугунга кунга қадар 50 та учрашувда қатнашишга улгурди. 31 ёшида кўпчилик унинг фаолиятида шўнғиш кузатилишини айтганди, аммо у римликларнинг ёқимтойига айланиб, ишончли ўйинлар кўрсата бошлади. «Манчестер Юнайтед»да эса бу ҳеч қачон содир бўлмаган. Смоллинг нари борса жамоадаги тажрибали ўйинчилардан бири сифатида қабул қилинарди.

    «Манчестер Юнайтед»да қолиш энг осон йўл бўларди, аммо мен «Рома»га нимадир ўрганиш учун келганман», – деганди Смолинг The Telegraph нашрига берган интервьюсида.

    Серж Гнабри

    Фото: Eurosport

    Фото: Eurosport

    16 ёшида «Арсенал»га қўшилган ва кейинчалик «Вест Бромвич» таркибига ҳам кира олмаган футболчининг Европанинг энг кучли клубидаги асосий фигурага айланишига ишониш қийин эди. Аммо вақтида инглизлар томонидан қадрланмаган Гнабри бугунги кунда «Бавария» билан Бундеслига, Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга улгурди.

    Гнабри Англиядаги фаолияти унга ҳеч нарса бермаслигини англаб, ватани Германияга қайтиб кетади ва у ерда аввал «Вердер», кейин «Ҳоффенҳайм»да ўйнайди. У ердаги ўйинлар эса унга «Бавария» таркибига қўшилишга имкон берди.

    Ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси баҳсларида тўққизта ўйинда тўққизта гол муаллифига айланган футболчи ҳозирда ҳақли равишда Франк Риберининг ўрни ва рақамига эгалик қилмоқда.

    Генрих Мхитарян

    Фото: LaPresse

    Фото: LaPresse

    Премьер Лига тарихидаги ягона арманистонлик футболчи Генрих Мхитарян маҳаллий мухлислар ёдида деярли ҳеч нарсаси билан қолмаган. Ҳеч ким у ерда уни жиддий қабул қилмасди ҳам. Унинг «Манчестер»даги асосий вазифаси Алексис Санчеснинг трансферига қўшилиши бўлган.

    Шубҳасиз, Мхитарян ҳақиқатан ҳам Англияда ношуд ролини ўйнашни хоҳламаган ва кўплаб омади чопмаганлар қочадиган жой – Италия, аниқроғи, «Рома»га йўл олади.

    «Мен футбол ўйнашни яхши кўраман, захира ўриндиғида вақтни беҳуда сарфламоқчи эмасман. Менга ишонишгани учун «Рома»га ўтдим», – деганди Мхитарян «Рома»га ўтгани ҳақида.

    Римда Гейнрих ўз ўрнини топа олди ва 38 учрашувда 17 та гол урди. Бу тўрт йил ичида Англиядаги голларидан кўпроқ эди. 2020/21 йилги мавсумда ҳам у лига ассистентлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.

    Жером Боатенг

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Жером Боатенг АПЛда шунчалик кам ўйнаганки, кўпчилик ҳатто унинг у ерда бўлганлигини ҳам эслолмайди.

    «Манчестер Сити» таркибидаги атиги 16 ўйиндан сўнг Боатенг Венсан Компани ва Жолеон Лескотт билан курашишга қодирлигини исботлай олмайди ва кетишга қарор қилади. Аммо қандайдир ўртамиёна жамоага эмас, балки «Бавария»га.

    Мюнхенликлар сафида эса Боатенг клуб афсонасига айланади ва 214 та учрашув ўтказди. Клуб даражасида Боатенг 20 та совринни қўлга киритди. Улар қаторига саккизта чемпионат ва иккита Чемпионлар Лигаси бош совринлари ҳам киради.

    «Инглиз матбуоти янги мамлакатга кўникишимга умуман имкон бермади. Бу ерда улар дарҳол ўйнаб кетишингизни талаб қилади. Бу эса осон эмас», – деганди Боатенг 2016 йилда Англиядаги фаолияти ҳақида.

    Мемфис Депай

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Манчестер Юнайтед» мухлислари Мемфис Депайнинг трансферини муваффақиятли деб тан олишни истамаганликларини тушуниш мумкин. Боиси у сарфланган 25 миллион фунт стерлингни оқлолмаганди. Нидерландиялик футболчи Манчестер клуби сафида 33 учрашув ўтказиб, атиги 2 та гол уради. Шу тариқа у жамоада ўз ўрнига бўла олмайди ва унга чиқиш эшиклари кўрсатилади.

    Бироқ 2016 йилдан бери у «Лион» шарафини ҳимоя қилмоқда, у ерда эса уни керагидан ортиқ даражада қадрлашади, албатта, ҳақли равишда. У Франция чемпионатида 121 ўйинда 54 та гол урди. Агар жароҳат бўлмаганида Мемфис ўтган йилги Чемпионлар Лигаси ярим финал ўйинида («Бавария»га қарши) қатнашган бўлар эди. Ким билсин, балки у бўлганида ўйин француз жамоасининг фойдасига ҳал бўлган бўлармиди.

    Ўз интервьюларида Депай ўзи хоҳлаган мақомда бўлиш имкониятини бергани учун «Лион»га миннатдорчилик билдиради.

    Бир пайтлар «Юнайтед» қадрламаган нидерландиялик футболчи ҳозирда «Барселона»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди.

    Бошқа интервью ва мақолалар: 

    • Боснияликдан данияликкача. «Барселона» тарихидаги тўққизинчи рақамлар
    • Алвидо, қирол! 2020 йилда ҳаётдан кўз юмган футбол юлдузлари
    • Терма жамоа, легионер сифатидаги фаолият, Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиш имкониятлари ҳақида Осиёнинг икки карра энг яхши ўйинчиси Сервер Жепаров билан интервью

    17.02.2021, 12:01   Изоҳ (0)   20074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Теп, сен мендан яхшироқсан». Криштиану Роналду ҳақида қизиқарли фактлар

    17.02.2021, 11:00

    «Унинг зарбаларидан сўнг дарвозабонлар тўп қайси томонга учаётганини тушунмасди». Дунё футболи юлдузлари Алессандро дель Пьеро ҳақида

    17.02.2021, 10:01

    Сҳемпионлар Лигаси. Салоҳ ва Маненинг голлари «Ливерпуль»га «Лейпциг» устидан ғалаба келтирди

    17.02.2021, 02:59

    Коллинадан Чақиргача. XXI асрнинг энг яхши футбол ҳакамлари аниқланди

    16.02.2021, 23:12

    «Бавария», «Реал», «Ал-Аҳли». XXI асрда энг кўп соврин ютган футбол клублари

    16.02.2021, 22:02

    Давид Алаба 13 йиллик фаолиятдан сўнг «Бавария»ни тарк этишини маълум қилди

    16.02.2021, 21:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин қуршовида Украинадаги урушни тугатиш тарафдори пайдо бўлди — NYT

    Дунё | 11 август, 17:25

    Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди

    Ўзбекистон | 11 август, 17:11

    “Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади, қаёққа қочасан?” — Зоир Мирзаев ОАВдан қочаётган ҳокимлар ҳақида

    Ўзбекистон | 11 август, 17:00

    Болада тил чиқиши кечикса: бу нормал ҳолатми ёки ривожланишдаги муаммо?

    Фарзанд | 11 август, 16:50

    “Футбол ТВ” ҳамда “Спорт ТВ” кучли бешлик чемпионатларини трансляция қилади

    Спорт | 11 август, 16:45

    “Одамлар муҳим қарорларни ChatGPTъга ишониб топшираётгани мени хавотирга солади” — Сем Алтман

    Дунё | 11 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 16:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.