Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи дастлабки учрашувида «Барселона»га қарши кечган ўйинда (4:1) ҳет-трик муаллифига айланди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

22 ёшли футболчи Чемпионлар Лигаси каталонларга учта гол урган тарихдаги учинчи футболчига айланди. Ундан аввал бу натижага Фаустино Асприлья («Ньюкасл») ва Андрей Шевченко («Динамо Киев») эришганди. Уларнинг иккиси бу ишни 1997 йилда амалга оширган ва у вақтда Мбаппе ҳали туғилмаганди.

Шунингдек, Мбаппе плей-офф босқичида «Кам Ноу»да «Барселона»га 2+ гол урган мусобақа тарихидаги иккинчи ўйинчи бўлди. Бунга қадар «Реал» собиқ ҳужумчиси Ференц Пушкаш 1959/60 йилги мавсумда бу ишни уддалаганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Шайхонтоҳурда энг юқори: Тошкентда уйларнинг ижара нархлари кетма-кет иккинчи ой пасайди
Маҳаллий
Ўзбекистонда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати кенгайтирилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда яқин кунларда яна зилзила бўлиши ҳақидаги хабарлар рад этилди