«Ўзгидромет» 17 февраль куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 20-22 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ «Ўзгидромет» мамлакатда аномал иссиқ ҳаво ҳафта охирига бориб кескин ўзгариб, қор аралаш ёмғир ёғиши кутилаётганини маълум қилганди.
Мавзуга доир: Тошкентга эрта келган баҳор нафаси — суратларда
Изоҳ (0)