Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиянинг машҳур юлдузлари Дениз Байсал ва Чағлар Эртуғрул навбатдаги янги «Разведка» сериалида суратга тушмоқда. «Фазилат хоним ва қизлари» сериалининг мухлислари ўзларининг севимли жуфтлигини яна бирга кўришдан хурсанд, деб ёзади «КиноТека».

Фото: Turk cinema

Фото: Turk cinema
Лойиҳанинг суратга олиш ишлари Анқарада бўлиб ўтмоқда ва сериалнинг тўлиқ уч қисми эфирга узатилиш тайёр. Тез орада биринчи трейлернинг экранларга чиқиши кутилмоқда. Сериалнинг ўзини эса 2021 йилнинг март ойидан TRT1 телеканали орқали намойиш этиш режалаштирилган. Қизиғи шундаки, ушбу канал давлатга қарашли бўлгани учун ҳам рейтинг ҳақида қайғуришнинг кераги бўлмайди. Рейтинг қандай бўлишидан қатъи назар ижодий гуруҳ лойиҳани ўзи тўхтатмагунча, у экранларда намойиш этилади.

«Сериалнинг суратга олиш ишлари Анқарада бўлиб ўтмоқда ва TRT1 телеканалида намойиш этилади. Мен картинада Туркия хавфсизлигини таъминлаш учун ўта махфий ва муҳим операцияларда қатнашадиган сирли қаҳрамон ролини ижро этаман. Қаҳрамоним ақлли, қатъиятли ҳамда жасур қиз. У ўжар бўлса-да, ўз вазифасини охиригача якунлайди. Ўзининг камситилишига йўл қўймайди», — дейди Дениз Байсал «Milliyet» газетасига берган интервьюсида.

Бундан аввал сериалнинг сюжети сир тутилаётгани, аммо драма жанрида бўлиши ҳамда турк махсус хизмат ходимларининг фаолиятига бағишланиши маълум қилинган эди. Шунингдек, актёрлар 2020 йилнинг 8 декабрь куни суратга олиш ишлари бошланган сериал суратларини ижтимоий тармоқда бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, Дениз Байсал ҳамда Чағлар Эртуғрул «Фазилат хоним ва қизлари» сериалидаги Ҳазан ва Яғиз севишган жуфтлик роли билан ўзбек томошабинлари кўнглидан жой олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди