E ва C витаминларидан фарқли равишда B витаминида антиоксидантлар мавжуд эмас, шу билан бирга, у иммунитет тизимига бевосита таъсир кўрсатмайди. Аммо B5 витамини (пантотеник кислота) вирусларга қарши курашадиган антитаналарни синтез қилишда иштирок этади ва шамоллашдан кейин қонни тозалайдиган ёрдамчи ҳужайраларни ишлаб чиқариш учун масъулдир.

Организмда пантотеник кислотанинг етишмаслиги метаболик касалликларга олиб келади, жумладан, дерматит, тери ранги ўзгариши ва соч тўкилишининг кучайиши билан намоён бўлади. Ошқозон кислотаси миқдори ошади, бу ошқозон-ичак касалликларининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Қуйида B5 витаминига бой бўлган 5 та озиқ-овқат маҳсулотларига тўхталамиз.

Фото: Harper’s Bazaar

Лосось

Ёғли балиқ, айниқса, лосось фойдали элементлар манбаси ҳисобланади. 100 грамм лосось таркибида B5 витаминининг кунлик қийматининг тўртдан бири, кўп миқдордаги фойдали омега-3 ёғлари, фосфор ва E витамини мавжуд. Янги сабзавот, яшил ловия ва буғда пиширилганган лосос кечки овқат учун жуда яхши танловдир.

Фото: Harper’s Bazaar

Тухум

Товуқ ёки бедана тухуми нафақат B5 витаминига бой, балки организм учун катта аҳамиятга эга бўлган оқсилнинг бир қисмини ўзлаштиришнинг самарали усули ҳисобланади. Бу организм зарарланган ҳужайраларни тиклаш ва янгиларини ҳимоя қилиш учун «қурилиш материали» сифатида фойдаланиладиган оқсилдир. Нонушта учун янги сабзавотлар билан пиширилган оқсилли омлет организмни керакли витаминлар билан таъминлайди ва узоқ вақт давомида меъдани тўқ тутади.

Фото: Harper’s Bazaar

Маккажўхори

Маккажўхори парҳезбоп маҳсулот эмас. Чунки маккажўхори таркибида крахмал кўп бўлиб, таркибида кўп миқдорда шакар мавжуд, аммо бу унинг организм учун фойдали хусусиятларини инкор этмайди. Маккажўхори B5 витамининг энг яхши манбаси ҳисобланади. Бундан ташқари, маккажўхори антиоксидант, клетчатка ва бошқа фойдали микроэлементларга бой.

Фото: Harper’s Bazaar

Кунгабоқар уруғлари

Кунгабоқар уруғлари (писта) ҳам B витаминига бой бўлган маҳсулотдир. Ушбу маҳсулот бўтқа, салат ва бошқа таомларга қўшиб истеъмол қилинса, организм B5 дан ташқари А, E витаминлари, омега-3 ва омега-6 ёғларини ва бошқа кўплаб фойдали элементлардан баҳраманд бўлади.

Фото: Harper’s Bazaar

Авокадо

Ушбу ноёб мева жуда кўп фойдали элементлар конидир. Авокадода B5 витамини ва энг кучли антиоксидант ҳисобланган Э витамини, ёғ кислоталари ва ўсимлик оқсиллари ва бошқа кўплаб моддалар мавжуд .

Фото: Harper’s Bazaar