Россиялик таниқли актёр Леонид Куравлёв алоқага чиқмай қўйди. Унинг қаерда эканлиги ҳам номаълум, деб хабар беради «Комсомольская правда».
Нашрнинг ёзишича, артист 2012 йилда рафиқаси вафот этганидан сўнг одамови бўлиб қолган. Қўшниларининг сўзларига кўра, у доим мотам кийимини кийиб юрган ва кўчага жуда кам чиққан. 2020 йилнинг бошида Куравлёв шаҳар ташқарисидаги уйига кўчиб ўтган.
Ҳозирда актёр алоқага чиқмай қўйган ва унинг яқинлари ундан хавотирда.
Куравлёвнинг дўсти Александр Шпагиннинг айтишича, актёр ҳамон марҳум аёлини ўйлаб сиқилади. У ҳатто рафиқасининг қабр тошига ўз исмини ҳам туширган.
Леонид Куравлёв «Иван Василевиш ўз касбини ўзгартиради», «Афоня», «Сибирлик сартарош», «Нозикойим деҳқон қизи» ва бошқа кўплаб фильмларда суратга тушган.
Таъкидлаш керакки, Леонид Куравлёв «Миротворец» базасига (Украина миллий хавфсизлиги, тинчлик, инсоният хавфсизлиги ва халқаро ҳуқуқ-тартиботга қарши жиноятлар белгиларини тадқиқ қилиш маркази) киритилган. 2014 йилда у Россия маданият арбобларининг президент Владимир Путинни Қримдаги сиёсатини қўллаб-қувватлаш борасидаги мурожаатига имзо чекканди.
Изоҳ (0)