Facebook компанияси ижтимоий тармоқда ўчирилиши керак бўлган COVID-19 ҳақидаги ёлғон маълумотлар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг интернет блогига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Қарор етакчи тиббиёт ташкилотлари, шу жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилинди. Шунингдек, ижтимоий тармоқ коронавирусга қарши вакцинация ҳақида ишончли маълумотлар берилган постларни оммалаштиради.
Facebook ва Instagram тармоқларида ўчирилиши керак бўлган маълумотлар:
- COVID-19 инсон қўли билан яратилган;
- вакциналар мўлжалланган касалликларга қарши курашишда самарасиз;
- касаллик вакцинадан хавфсизроқ;
- вакциналар заҳарли, хавфли ва аутизмни чақирувчи.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошидан буён 106,4 миллион одам COVID-19 вирусига чалинган. Уларнинг 2,3 миллиони вирус қурбонига айланган бўлса, 59,3 миллиони соғайиб кетди.
Изоҳ (0)