Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари коронавирус инфекцияси одамларга тўрт хил йўл — ҳайвондан, ўзаро алоқа, музлатилган овқатдан ва лаборатория ҳодисаси туфайли йўқишини аниқлади. Бу ҳақда Ухань шаҳридаги матбуот анжуманида сўзга чиққан ЖССТ экспертлари халқаро гуруҳи раҳбари Питер Бен Эмбарекнинг маълумотига таяниб «Lenta.ru» хабар берди.
Унинг таъкидлашича лаборатория ҳодисаси орқали коронавирус пайдо бўлиш эҳтимоли жуда паст, шунинг учун олимлар келажакда бу тахминни ўрганиб чиқишни режалаштирмаяпти. Аммо у вирус келиб чиқишига оид фаразлар рўйхатидан чиқарилмаган. Экспертлар томонидан қолган тахминларнинг иккитаси — ўзаро алоқа ва музлатилган маҳсулотлар орқали инфекцияни юқтириш реал ҳодиса деб ҳисобланмоқда. Чунки мазкур йўллар билан коронавирусни узоққа ташиш мумкин.
Мавзуга доир: ЖССТ эксперти: «Коронавируснинг Ухандаги лабораториядан сизиб чиққанини тасаввур қилиш қийин»
Америкалик олимлар эса COVID-19’га қайта чалиниш сабабларини маълум қилган. Олимлар илгари COVID-19 билан касалланганларда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини кузатилишига сабаб танада иммунитетнинг заифлиги оқибатида инфекцияни қайта юқтириш ёки организмда қолиб кетган вирусни қайта фаоллаштириш бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)