Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида аёлдан собиқ эри фойдасига товон пули ва уй-жойнинг тенг ярми ундирилди. Бу ҳақда МИБ марказий аппарати матбуот хизматига таяниб, «Xabar.uz» маълум қилди.

Қайд этилишича, собиқ эрнинг даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судида қаноатлантирилиб, собиқ хотинидан уй-жойнинг тенг ярми, 7 249 329 сўм компенсация, 3 778 516 сўм суд харажатлари ва 16 110 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган.

Ижро ҳужжати МИБнинг туман бўлимига келиб тушгач, аёл буларнинг барчасини ҳеч қандай қаршиликсиз бажарган.

Аввалроқ Бухорода 3 нафар фарзандига алимент тўламаган аёлга 5 сутка қамоқ жазоси тайинлангани, Самарқандда алимент тўламагани учун 5 марта судланган аёлга яна жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов