Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласида маҳаллий аҳоли билан учрашуви (фото)
Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.
«Мана, бугун вилоятларингизга янги ҳоким қўйдик. Маҳаллабай ишлаш тизимини жорий қиляпмиз. Ҳақиқий аҳволни билиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш учун маҳаллангизга ўзим келдим», – деди Шавкат Мирзиёев аёллар билан суҳбатда.
Кутилмаган ташрифдан хурсанд бўлган одамлар давлат раҳбарига сиҳат-саломатлик, халқ учун тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилди.
Шундан сўнг Соҳибқирон Темур кўчаси бўйлаб юрилиб, уй-жойлар, савдо шохобчалари кўздан кечирилди.
Шавкат Мирзиёев маҳалла идорасига кириб, маҳалла раиси ва маслаҳатчилар билан суҳбатлашди. Аҳолининг яшаш шароитлари, ҳудуддаги муаммоларни сўради. Уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Мавзуга доир: