Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, Азизжон Ғуломжонович Эминов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА
Шунингдек, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сирожиддин Баҳромович Раҳмоналиев ушбу лавозимдан озод қилинди.
Азизжон Эминов бундан аввал Қўқон давлат педагогика институти ректори сифатида ҳам фаолият олиб борган.
Аввалроқ собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазири Қарши давлат университетига ректор этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)