Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Коронавирус пандемияси Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги ИШИД ва «Ал-Қоида» каби террорчи гуруҳлар томонидан таҳдидларнинг кўпайишига олиб келди, деб хабар қилмоқда Associated Press БМТ экспертларининг ҳисоботига асосланиб.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Афғонистон ҳам ИШИД, ҳам «Ал-Қоида» учун муҳим ҳудуд бўлиб қолмоқда ва тинчлик жараёни иккала гуруҳ таҳдидларини бостиришнинг асосий шартидир», – дейилади экспертларнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги ҳисоботида.

Мутахассислар Афғонистоннинг 11 вилоятида ҳаракат қилаётган ИШИД жангариларининг сони 1000-2200 нафаргача, «Ал-Қоида»ники эса 200-500 нафарга камайганини тахмин қилмоқда. БМТ «Ал-Қоида» қўмондонлиги келажакда «Толибон» билан алоқаларни яхшилайди, деб ҳисоблайди.

Афғонистон, шунингдек, дунёдаги терроризмдан энг кўп зарар кўрган мамлакат ҳисобланади. АҚШ ва «Толибон» ўртасида 2020 йил 29 февралда тинчлик битими тузилганига қарамай, ўша пайтдан бери мамлакатда 2500 хавфсизлик ходими ва 600 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Ўз навбатида экспертларнинг фикрига кўра, Ироқ ва Сурия ИШИД учун «асосий зона» бўлиб қолмоқда, гарчи жангарилар томонидан ҳудудларни эгаллаб олиш имкониятлари ҳозирда мавжуд бўлмаса ҳам.

БМТнинг маълум қилишича, мамлакат хавфсизлик кучлари операцияларига қарамай 10 минг нафаргача ИШИД террорчилари Ироқ ва Сурияда фаолиятини давом эттирмоқда. Шу билан бирга, Суриянинг Идлиб вилояти террорчилар, шу жумладан, «Ал-Қоида» билан алоқадор жангарилар учун «хавфсиз жой» бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, БМТ аввалги қатор ҳужумларга қарамай, Европада террорчилик хавфи нисбатан паст бўлиб қолмоқда, деб ҳисоблайди. БМТнинг таъкидлашича, Исроил ва бир қатор араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллашиши минтақада террористлик ҳужумларини содир қилиш учун ташвиқот сифатида фойдаланилмоқда

Хабарда айтилишича, экстремистлар Африка қитъасида, асосан, улар томонидан энг кўп зарар етказиладиган Мозамбикдаги Кабо Делгадо вилоятида ўз позицияларини мустаҳкамламоқда. Шунингдек, қитъанинг Саҳел минтақасида ИШИД жангарилари терроризмга қарши операциялар натижасида йўқотишларга қарамай ўз бўлинмалари устидан назоратни таъминлашга муваффақ бўлди.

Мутахассислар «пандемия террорчилардан кўра хавфсизлик кучлари фаолиятига кўпроқ тўсқинлик қилди» деган хулосага келди. Шу билан бирга, дунёнинг бир қатор минтақаларида карантин чекловлари сусайиши билан аввал режалаштирилган террористик ҳужумлар содир бўлиши мумкин.

«Пандемиянинг иқтисодий ва сиёсий зарари ҳамда аксилтеррор кампанияларига салбий таъсири узоқ муддатли келажакда террорчилик таҳдидини кучайтириши мумкин», – дейилади хабарда.

Аввалроқ Бағдод марказидаги бозорда портлаш содир бўлгани, Рамзан Қодиров «Чеченистоннинг сўнгги амири» ўлдирилганини эълон қилгани ҳамда Россияда 2020 йилда 41 та терактнинг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)