• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда тез ёрдам ходимлари COVID-19’га қарши курашганларга рағбат пули тўланмаётганидан шикоят қилди. ОАВ аралашуви билан пуллар қисман тўлаб берилди

    Андижон вилоятининг Марҳамат туманида тез тиббий ёрдам бўлими шифокорлари коронавирус пандемияси даврида касалликка қарши курашган шифокорларга рағбат пули тўланмаётганидан шикоят қилди.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Марҳамат туманида бўлиб, туман тез тиббий ёрдам бўлимининг рағбатлантириш тўловлари тўланмаётганидан норози вакиллари ҳамда тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари билан шу масалада суҳбатлашди.

    Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июлдаги «Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 446-сонли ва 2020 йилнинг 24 сентябрь куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 583-сонли қарорларида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларини амалга ошириш назарда тутилган.

    «Ҳеч қачон ишдан қочмаганмиз. Карантиннинг энг оғир кунларида ҳам навбатчиликда турдик. Касаллик юқишини билсак-да, бурчимиз деб чақирувларга бордик, қочмадик. Буларни миннат қилмаймиз, қасамёдимиз бор. Аммо шунча меҳнат қилсанг-у, Президентимиз бераётган рағбат пули ўз нафсини ўйлаб яшаётган амалдорлар туфайли сенгача етиб келмаса, қадр-қимматингга ачинасан экан. Ишонасизми, ўзимга касаллик юққани тўғрисидаги ташхисни навбатчиликда турган пайтимда олганман. Ишлай десам, қолганларни ҳам ўйлаб ўша куни ишни ташлаб кетишга мажбур бўлганман. Аллоҳга шукур, тузалиб яна ишга қайтдим. Афсусланарлиси, дори-дармонлар ҳам ажратилмади. Дориларнинг ўзига булар берган пулдан икки-уч баробар кўп маблағ сарфланди. Яхшиям бизда енгил ўтди. Оғир ўтганда нима бўларди? Ваҳоланки, вирусни иш вақтида юқтирганман. Агар даволаниш ўрнига навбатчиликда турганимда бундан кўпроқ пул олардим. Ахир касаллигим боис белгиланган навбатчилик кунларимни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим», — дейди Марҳамат туман тез тиббий ёрдам бўлими фелдшери Музаффар Норматов.

    Музаффар Норматов.

    Музаффар Норматов.
    Фото: «Дарё»

    Музаффар Норматов рағбат пулини олиш учун масъул раҳбарларга қайта-қайта мурожаат қилганини, бироқ натижасиз қолаётганини билдирмоқда.

    «Биз раҳбарлардан имконияти йўқ нарсаларни сўрамаяпмиз. Аксинча, меҳнат қилганимиз учун Президент ажратган қўшимча рағбатлантириш пулларини сўраяпмиз, бировнинг чўнтагидагини эмас. Ортиқча бирор сўмга эҳтиёжимиз ҳам йўқ. Бериладиган пуллар даволанишимизга кетган маблағларимизнинг ўрнини қоплайди, холос. Раҳбарларга айтсак, ҳеч кимга берилмади, деб алдашяпти. Кеча Асака тумани тез ёрдамида ишлайдиган дўстим билан телефон орқали гаплашдим. Уларга 2020 йил 31 декабрь куни рағбатлантириш пуллари берилибди. Нега қўшни туманларга пул бор-у, Марҳамат туманига келганда ажратилмайди. Шуларни айтиб, ҳаққимизни талаб қилсак, ‘катталар’ йўқ нарсага югурмасдан, эртага шу ерда ишлашларингни ўйла, деб дўқ-пўписа қиляпти. Турли босимларга учраётган ҳамкасбларимиз ҳам бор. Нима энди, уларнинг гапи билан қилган меҳнатларимиз, Президент берган пулларни олмайликми?»,— Музаффар Норматов.

    Бўлим фелдшери Абдураҳим Аҳмедовнинг айтишича, шифокорларга бериладиган бир марталик кийимлар ҳам ўз вақтида етказиб берилмаган. Шу сабабли ходимлар ҳимоя кийимларини ҳар чақирувда дезинфекция қилиб, йиртилиб кетгунга қадар 10-15 мартадан кийган.

    «Ишонасизми, бир марталик кийимларни ҳам бир неча кунлаб кийиб ишлаган пайтларимиз бўлди. Шахсан ўзим, бир кийимни 15-20 маротаба кийдим Алмаштириш учун таъминотчилардан сўрасак, ‘етмаяпти, дезинфекция қилиб кийиб туринғ, дейишди. Аслида бундай қилиш мумкинмас бўлса-да, ҳар чақирувга борганимизда дезинфекция қилиб юришга мажбур бўлдик. Мана шунинг натижасида ҳам кўпимизга касаллик юққан»,— дейди Абдураҳим Аҳмедов.

    Фото: «Дарё»

    Тез ёрдам ҳамшираси Севара Юсуфбекованинг айтишича, улар коронавирус билан касалланган беморлар хонадонида бўлиб, уларни тиббий кўрикдан ўтказган. Аҳволи оғир беморларни туман ва вилоят марказидаги шифохоналарга ўтказишда ҳам иштирок этган.

    «Истаймизми, йўқми тез тиббий ёрдам бўлимлари ходимлари касаллар билан биринчи ‘контакт’да бўлувчилар ҳисобланамиз. Ўзингизга маълум, июнь–июль ойларидан кейин карантин янада кучайиб, касаллар сони ниҳоятда кўпайиб кетди. Ўша пайтларда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда доимий ‘ким ўзида тана ҳарорати кўтарилиш, ҳид билиш, таъм билиш йўқолганини сезса, дарҳол 103 қисқа рақамига мурожаат қилинғ, деган хабарлар тарқалгани учун тинимсиз чақирувлар ҳам ортди. Бундан ташқари, фуқаролар ўзларининг ҳудудига бириктирилган патронаж ҳамшираларига хабар берса ҳам, бизга йўналтиришарди. Агар ҳисоблаб чиқадиган бўлсам, бир кунда ўртача 20 марта чақирувга борардим. Бир ойда 7-8 маротаба навбатчиликда турганимни ҳисобласак, жами 150 дан ортиқ бемор билан мулоқотда бўлганман. Бизга мурожаат қилган беморларнинг 80 фоиздан ортиғини коронавирусга чалинганлар ташкил этарди. Чақирувларда фуқаролар кўпроқ бошим оғрияпти, қон босимим кўтарилди ёки тушиб кетди, деб алдашарди. Лекин борганимизда касаллик белгилари борлигини кўриб, вирус юққанлигини аниқлардик. Уларни махсус марказларга олиб боришга ҳаракат қилардик. Мисол учун, Андижон шаҳридаги шифохоналарга ҳам тинмай касал ташиган пайтларимиз бўлди. Ачинарлиси, баъзан чақирувларга ҳимоя кийимисиз боришга мажбур бўлардик. Сабаби раҳбарият ўз вақтида ҳимоя воситаларини етказиб беролмади. Кўпинча бир бемор олдига борганимиздан кейин кийимни алмаштиришга тўғри келди. Лекин чақирувларнинг кўплигидан бунинг имкони бўлмасди. Бир кийим билан бир нечта чақирувларни ўтказиб юборган кунларимиз бўлган. Ҳимоя кийимларини сўрасак, мамлакат бўйлаб етишмовчилик бор, дейишарди»,— дейди навбатчи ҳамшира Севара Юсуфбекова.

    Бўлим фелдшери Одил Рустамовнинг айтишича, октябрь ойида бўлим фелдшери, 1997 йилда туғилган Зарнигор Тожимуродова касаллик асоратлари ортидан вафот этган.

    «Фаолиятимиз давомида деярли 90 фоиздан ортиқ ҳамкасбларимиз коронавирус билан касалланди. Вирус юқишига йўл қўймаслик ҳаракатида барча чораларни кўрганмиз, бироқ доимий мулоқотда бўлганингиздан кейин юқтирмасликнинг умуман иложи йўқ экан. Касаллик кимдадир енгил ўтган бўлса, яна кимлардир оғир асоратлар билан ҳаёт учун курашди. Афсусланарлиси, касаллик 23 ёшли ҳамкасбимиз Зарнигор Тожимуродовани ҳам орамиздан олиб кетди. Ёш эди, касбини севарди. Аммо ҳомиладор бўлгани учун у касалликка бардош беролмади. Бировларга ёрдам бераман деб ўзини сақлай олмади. Буларни ич-ичимиздан ўтказдик. Меҳнатларимиз учун миннат қилмаймиз, касбимиз учун жонимиз фидо. Лекин Президентимиз меҳнатларимизни қанчалик оғирлигини билиб туриб, қилган эътиборини пастдаги амалдорлар билмаётганидан афсусдамиз. Биз йўқ нарсани эмас, қонуний тартибда берилиши лозим бўлган маблағни сўраяпмиз, холос»,— дейди Одил Рустамов.

    Одил Рустамов.

    Одил Рустамов.
    Фото: «Дарё»

    Марҳамат туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими мудири Зуҳриддин Умаровнинг маълум қилишича, ушбу масала бўйича ходимлар декабрь ойида мурожаат қилган. Уларнинг мурожаатига асосан тегишли чоралар кўрилиб, бирлашма бош иқтисодчисига «ведомост»лар тақдим қилинган.

    «Ходимлар билан декабрь ойининг бошида гаплашганман. Уларга тушунтириш билан бирга раҳбариятга ушбу масалани етказганман. Вилоят бўйича айрим туманлар олган бўлиши керак. Қолганларга ҳали тушмади. Тўғрисини айтиш керак, ушбу масаланинг ечими бўйича ҳали ҳеч ким охирига етгани йўқ. Ҳозирда малака оширишда қайта тайёргарликда ўқияпман. Қўл остимда ишлаётганларни ҳам тушунаман. Шу сабабли ўқиш жараёнида бошқа туманлардаги ҳамкасбларимдан нима қилишаётганини бир неча марта сўраганман. Кимдир олдик, деса яна кимлардир олмаганини айтяпти. Берилиши кўзда тутилган рағбатлантириш пули бюджет ҳисобидан ажратилмайди. Шу сабабли масаланинг ечими охирига етмаяпти. Ҳаттоки буларни тиббиёт бирлашмаси ҳисобчи хонасига олиб борганман. Ўшанда бош ҳисобчимиз тегишли тартибда ўрганиб чиқишга ва қонуний ҳал қилиб беришга ваъда берган. Булар ‘ведомост’ни сўрашганида болалар тайёрлаб ҳаммасини олиб келишди. Аммо бир-икки жойида хато бор экан, нотўғри деб қайтариб юборишди. Хатоларни тўғрилашга ҳам бир-икки ҳафта вақт кетди. Ҳозирда ҳисобчиларда рўйхат турибди. Қўшимча Вазирлар Маҳкамаси қароридан нусха ва бирлашма бошлиғи буйруғини тақдим этганмиз. Раҳбарият билан ҳозир келишиб олдик, тегишли буйруққа ўзгартириш киритиб, ходимларнинг мурожаатларини 10 кун ичида қонуний тартибда ҳал қилиб беришга ваъда берамиз. Мабодо чўзилиб кетадиган бўлса, бир ойдан ошмайди»,— дейди тез тиббий ёрдам бўлими мудири Зуҳриддин Умаров.

    Фото: «Дарё»

    Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ботир Қаюмов лавозимга бир ой аввал тайинланганлигини билдириб, «Ўринбосар бўлиб тайинланганимга бир ойдан ошди. 2020 йилнинг 3 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июлдаги қарорига асосан тегишли буйруқ чиқарилган экан. Унда тез ёрдам бўлимида қўшимча равишда тун-у кун навбатчилик қиладиган тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчиларидан иборат мобил бригада ташкил этиш ва ҳар ой якунига қадар бригадаларда ишловчи ходимларнинг лавозим маошига қўшимча рағбатлантириш пули ажратиш белгиланган. Буйруқ ижросини таъминлаш бўйича эътиборсизликка йўл қўйибмиз. Вазирлар Маҳкамасининг 24 сентябрдаги қарори билан танишиб чиқиб, бўлим мудири билан буйруққа ўзгартириш киритамиз. Ҳақиқатни айтиш керак, буйруқ ижросининг кечикиши фақат бизга боғлиқ эмас. Чунки ҳисобчиларимиз Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ва молия бўлимига бригадаларнинг фаолияти бўйича ҳисоботларини ташлаб бориши керак бўлган. Менинг фикримча, уларнинг ўртасида техник сабабларга кўра алоқалар яхши бўлмаган бўлиши керак. Яна билмадим, ҳисоб-китоб билан шуғулланмаганим учун бирор нарса дея олмайман. Бугун-эрта буйруққа ўзгартириш киритсак, ижроси мен ва бош иқтисодчимизга юкланади. Ижросини шахсан ўзим назорат қиламан. Молия ҳисоб рақамимизга қанча тез тушириб берса, шунча ишимиз ҳам тезлашади», — дейди тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Ботир Қаюмов.

    «Дарё» мухбири билан боғланган тез ёрдам бўлими фелдшери Одил Рустамовнинг хабар беришича, суриштирувдан сўнг шифокорларга 20 июлдан 15 август ҳамда 24 сентябрдан 24 октябргача бўлган даврлар учун рағбатлантириш пуллари тўлаб берилган.

    06.02.2021, 15:35   Изоҳ (0)   13119
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда банкоматлардан ноқонуний равишда 345,5 млн сўмни ўзлаштирган банк ходимига жиноят иши очилди

    06.02.2021, 14:56

    Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоровга янги ўринбосар тайинланди

    06.02.2021, 14:11

    Ўзбекистон она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар импорти бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчи ўриндалиги маълум бўлди

    06.02.2021, 13:40

    Фарғона вилоятининг Қува туманига янги ҳоким тайинланди

    06.02.2021, 13:27

    Ўзбекистон Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

    06.02.2021, 13:12

    Тошкентнинг Аҳмад Дониш кўчасидаги кўприкнинг бир томони таъмирлаш ишлари сабаб 13 февралга қадар ёпилади

    06.02.2021, 12:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.