Қозоғистонда 14 метрли муз «вулқон» пайдо бўлгани тасвирланган суратлар интернетда тарқалди. Ушбу табиат мўъжизасини томоша қилиш учун кўплаб инсонлар ташриф буюрмоқда, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Ноодатий «минора»га оид кадрларни маҳаллий аҳоли ва туристлар ижтимоий тармоқларга жойламоқда. Бу турдаги муз тоғлар Олмаота вилоятида олдин ҳам пайдо бўлган, бироқ жорий йилда унинг ўлчамлари ҳайратланарли. Қуйидаги суратлар орқали муз иншоотининг ўлчамини атрофидаги инсонлар катталиги билан таққослаш мумкин:
Муз «вулқон» совуқ ва қорли ҳаво вақтида ерости сувлари чиқадиган жойда пайдо бўлади. Артезиан сувлари фонтан каби отилади, бироқ совуқ сабаб муз бўлаклари кўринишида музлаб қолади. Кадрларга яхшилаб эътибор қилинса, унинг тубидан сув томчилари отилаётганини кузатиш мумкин.
Табиий иншоот маҳаллий диққатга сазовор жойга айланган. Болалар муз «вулқон»нинг қияликлари бўйлаб чана учмоқда, катталар эса у ижтимоий тармоқлар учун суратга тушяпти.
Аввалроқ совуқ об-ҳаво туфайли Москвадаги истироҳат боғида қорли «шиллиқуртлар» пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)