Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон SpaceX раҳбари Илон Маск билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги Туркия президенти маъмурияти жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланиб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, улар Туркиядаги давлат ва хусусий компаниялар билан SpaceX’нинг турли соҳаларда, биринчи навбатда космик технологиялар ҳамда сунъий йўлдошлар қуриш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, SpaceX бу – энг йирик хусусий космик компания ҳисобланади.
Илон Маск дунёнинг энг бадавлат одамлари рейтингида биринчиликни йўқотиб, ўз ўрнини яна Безосга бўшатиб бергани, Илон Маскнинг бойлиги 200 млрд доллардан ошгани ҳамда Tesla ўз тарихида илк бор йиллик фойда олганини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)