• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Ҳозир қудрат сизнинг қўлингизда, лекин бу абадий эмас». Навальний ўзини озод қилиш юзасидан бўлган судда нутқ сўзлади

    Москва вилоят суди 28 январь куни «Новичок» гуруҳига кирувчи модда билан заҳарланганидан сўнг Германияда даволаниб қайтганида ҳибсга олинган Алексей Навальнийнинг адвокатлари томонидан сиёсатчининг Москвадаги «Матросская Тишина» номли тергов изоляторидан озод қилинишини талаб қилган апелляция шикоятини рад этди.

    Учрашув давомида Навальний тергов изоляторидан видеоалоқа орқали нутқ сўзлади. Meduza Навальний нутқининг тўлиқ стенограммасини тақдим этди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    «Ҳаммаси шу қадар ажойибки, мен нимадан бошлашни ҳам билмайман. Одатда бу қандай ишлайди: Сиз суд қарорини қабул қиласиз, у ерда қонун бузилиши ҳолатларини қидирасиз ва бу тўғрисида апелляция шикояти вақтида гапирасиз. Бу ерда эса буларнинг барчаси битта катта қонун бузилиши, намойишкорона қонун бузилиши.

    Сиз Химкидан келган суд баённомасини ўқидингизми? Агар уни ўқиган бўлсангиз, бутун Москва вилоят суди устидан жуда баланд овозда кулишингиз керак эди, чунки бу дунёдаги энг кулгили ҳужжат. Ҳужжат бирор-бир ҳуқуқий маълумотга эга бўлмаган киши томонидан тузиб чиқилган. Буларнинг барчаси шунчаки бўлиши мумкин эмас.

    Биласизми, ҳурматли судья ва суд иштирокчилари, узоқ вақтдан бери суд тизимимиз билан биргаликда мен ушбу зинапоядан, суд тизими таназзули зинапоясидан тушиб келмоқдаман. Мен аллақачон кўп нарсаларни кўрганман. Кўплаб қонунлар менга тааллуқли эмаслигига аллақачон ўрганиб қолганман. Аммо кўрдингизми, мен учун янги истиқболлар очилди, мен камерада, полиция идорасида бўлганимда қандайдир одамлар мени олдимга келиб, «Энди сизни адвокатлар билан учрашувга олиб борамиз», — дейишди.

    Улар мени етаклаб камералар ўрнатилган, бир қанча томошабин ўтирган, Россия байроғи илинган итхонага олиб киришди ва менга «Энди биз сизга ҳукм ўқиймиз», — дейишди. Нима? Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Менинг ҳеч нарсани тушунмаётган адвокатим яқинимда турибди. Мен эҳтимол бу «Соврин» дастури ёки шунга ўхшаш бошқа нарсамикан деб ўйладим. Яна ўйладимки, балки ҳозир орқадаги саҳна ғойиб бўлиб, у ердан одамлар кулиб чиқади, Путин чиқади: «Ха-ха, Алексей, биз сиз билан ҳазил қилишга қарор қилгандик, чунки сиз бизнинг мамлакатда беш ой бўлмагансиз. Ҳаммаси яхши, бизда ҳамма нарса қонун асосида бўлади». Чунки полиция бўлимида судни эълонсиз ўтказиш мумкин эмас! Мумкин эмас!

    Ҳурматли судья, Химки суди тугади ва бир дақиқадан сўнг улар Симоновский суди (Москва шаҳри) юборган мени 1-сонли қамоқхонага ўтказиш бўйича қоғозларни имзо чекиш учун олиб келишди. Яъни Симоновский суди Химки судида қарор қабул қилинганда мен бу ерда бўлишимни аллақачон билган (Матросская Тишинада). Менинг самолётим Внуководан Шереметьевога учаётганида мен учун «Матросская Тишина»да камера аллақачон тайёрлаб қўйилганига шубҳа қилмайман. Улар буни ҳатто яширмайди! Агар уялишганда, улар буни қандайдир тарзда яширишган ёки Симоновский судида ёзилган ҳужжатларни бироздан кейин олиб келишган бўларди. Чунки ҳужжатларни Химкига олиб келиш ва уни топшириш учун вақт керак. Улар ҳатто уялмадилар, бир дақиқада беришди: «Imzo қўйинг! 1-сонли қамоқхона». Ғаройиб.

    Илтимос, айтинг-чи, ҳурматли судья, аслида менинг шартли жазомни ҳақиқий жазога алмаштириш масаласини кўриб чиқаётганимиз сизни озгина бўлса ҳам безовта қиладими? Бўлиши мумкин эмас. Аммо биз, шунга қарамай, буни моҳиятан кўриб чиқамиз, чунки бу ерда фақат ҳибсга олиш мавзуси. Барча жараён бемаъни. Менинг статусим бу ерда мана бундай – мана битта Жазони ижро этиш федерал хизмати (ЖИЭФХ) ходими, мана ЖИЭФХнинг иккинчи ходими ва 1-сонли қамоқхонада ҳеч ким менинг статусимни тушунмайди, чунки мен ҳибсга олинганман. Тергов ҳибсхонасида ушлаб турилган шахс ким? Бу жуда ғалати мавжудот.

    Қандай қилиб мени бир ойга ҳибсга олишингиз мумкин? Улар мени ҳаттоки ҳибсга олишмади, мени қамашди. Нега мен вақтинча сақлаш ҳибсхонасида эмасман, нега қамоқхонадаман?

    Шереметьево аэропортида ҳибсга олинганим тўғрисида ҳужжатлар оқ-қора рангда ёзилган эди: «Эҳтиёт чораси: йўқ». Агар эҳтиёт чораси бўлмаса, нима учун сўнгги бир неча кун ичида мен тез-тез қуйидаги сўзларни эшитдим: «Илтимос, қўлларингизни орқангизга қилинг». Агар эҳтиёт чораси бўлмаса, нега мен бу ерда ўтирибман? Бу шунчаки ажойиб.

    Мавзуга доир: Путин: «қаср» ҳақидаги фильмда кўрсатилган нарсаларнинг ҳеч бири менга тегишли эмас

    Суд қарорида мен 30 кунга ҳибсга олинишим мумкин бўлган бир қатор моддалар мавжуд. Ушбу моддаларнинг ҳеч бири менга тегишли эмас. Уларнинг менга алоқадор жойи йўқ. Агар ҳозир Жиноят процессуал кодексини, Жиноят кодексини олсангиз, улар менга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган моддалардаги айбларни қўйишганини кўрасиз. Шунчаки Химки суди қуйидагича қарор қилган: «Хўш, бу нима экан ... Мен билмайман, шунчаки рақамларни ёзиб қўяверайлик: 234, 328, 344». Улар шунчаки менга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган хоҳлаган учта моддани ёзиб қўйишган.

    Адвокат (Олга) Михайлова жуда тўғри айтди, суд йўқ жойдан бўлиши мумкин эмас. Тўғрими? Мен ва менинг ҳимоячиларим апелляция шикояти беришгани учун ушбу суд ҳозир бўлиб ўтмоқда, суд мажлиси тайинланди ва биз бу ерда сиз билан ўтирибмиз.

    Химки судида бу қандай содир бўлди? Мен судьядан сўрадим: «Учрашувни ким тайинлаган?» Жавоб йўқ. «Учрашувни ким қолдирди?» Жавоб йўқ. Шунчаки бундай бўлиши мумкин эмас. Шунчаки, кейин Химки суди... У (судья) мантиясини кийиб, болғасини олиб, худди Москва метроси ёки Химки бўйлаб юргандек деди: «Ҳибсга олинсин! Ҳибсга олинсин!».

    Нима учун бундай бўлаётганига жавобим бор. Чунки бу вазифа шунчаки қонунбузарлик эмас (Россияда қонунбузарлик одатий ҳол), бу мени ҳамда бошқаларни қўрқитиш учун намойишкорона қонунбузарликдир. Бу намойишкорона қонунбузарлик, буни судьялар ҳам қилмайди, чунки бу ердаги судьялар шунчаки итоаткор қуллардир. Мамлакатимизни талон-торож қилганлар эса 20 йилдан бери талон-тарож қилишмоқда. Ва улар менга ўхшаган ҳар кимни оғзини ёпмоқчи.

    Улар ўзларини шунчаки қуйидагича намойиш қилмоқда: «Биз буни қила оламиз! Самолётни бошқа жойга қўндирдикми? Қўндирдик! Бошқа йўловчиларга аҳамият ҳам бермадик. Шереметьевони ўраб олдикми? Ўраб олдик. Нима деб ўйлайсиз, биз сизни полиция идорасида судлай олмаймизми? Биз сизни полиция идорасида суд қила оламиз». Ҳаммани қўрқитиш, барчага яна бир бор айтиш учун намойишкорона: «Биз бу мамлакатнинг эгасимиз», дейишмоқда.

    Шундай қилиб, мен ўз нутқимни, ушбу мурожаат бўйича ўз фикрларимни, ўзим ишонган нарсаларим билан тугатмоқчиман, ишончим комил ва шуни айтаманки: улар мамлакатимизнинг хўжайини эмас ва ҳеч қачон бўлмайди. Ва жуда кўп одамлар, ўн миллионлаб одамлар менинг фикримга қўшилади. Ва биз ҳеч қачон бу одамларнинг мамлакатимизни эгаллаб олишига ва ўғирлашларига йўл қўймаймиз. Ҳа, қудрат ҳозир сиз томонда. Ва энди сиз менинг ёнимга 1-2 одамларни қўйиш имкониятига эгасиз (ёнида турган ЖИЭФХ ходимларини кўрсатиб). Ва менга кишан сола оласиз. Аммо бу абадий давом этмайди. Катта раҳмат. Мен шикоятни қўллаб-қувватлайман. Мен озод қилинишимни талаб қиламан.

    Менинг илтимосим ... Ҳурматли судья, менинг илтимосим сиз учун тушунарлими? Яхши. Менинг илтимосим шундан иборатки, апелляция шикояти аргументларини қўллаб-қувватлайман, Химки судининг қарорини мутлақо ноқонуний деб топаман ва Химки судининг қарорини бекор қилиб, мени зудлик билан озод қилишингизни талаб қиламан», – деди Навальний.

    Алексей Навальний 2020 йил августдан бери Германияда эди. У Томск—Москва самолётида ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли даволаниш учун олиб кетилган. Таҳлиллар натижасига кўра, Навальний «Новичок» гуруҳидаги модда билан заҳарлангани маълум бўлди. Декабрь ойида Bellingcat ва The Insider сиёсатчини Федерал хавфсизлик хизматининг саккиз нафар ходимидан иборат махсус гуруҳ заҳарлагани таъкидланган текширув натижаларини эълон қилди.

    14 январь куни Жазоларни ижро этиш федерал хизмати сиёсатчи 29 декабрь куни департамент ташаббуси билан қидирувга берилганини хабар қилди. Хизмат уни «Ив Роше» иши бўйича режимни бузган, унга мувофиқ Навальний ойда икки марта Жазоларни ижро этиш федерал хизмати органларига бориб, рўйхатдан ўтиши керак бўлган. Даволанишдан кейинги реабилитация, хизматнинг фикрича, рўйхатга олишга келмаслик учун асос бўлолмайди.

    Навальний 17 январь куни кечқурун Берлиндан Москвага қайтиб келди. Шереметьево аэропортида сиёсатчи «Ив Роше» иши доирасида ҳибсга олинди ва Химки шаҳридаги полиция бўлимига олиб кетилди. Химки шаҳар суди Алексей Навальнийни 15 февралга қадар қамоққа олиш бўйича ҳукм чиқарди.

    28.01.2021, 21:57   Изоҳ (0)   34248
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавируснинг «британча» штамми Европанинг 33 мамлакатида аниқланди

    28.01.2021, 21:47

    Бердимуҳамедов хориждан келтирилган ҳарбий техникаларни эҳтиёт қилишни буюрди ва вертолёт қулаши сабаб чегара хизмати бошлиғини ишдан бўшатди

    28.01.2021, 19:11

    Хитойда фуқароларга Янги йил байрамини уйда ўтказиши учун пул тўланади

    28.01.2021, 18:24

    АҚШ давлат котиби Хитой билан муносабатларни АҚШ учун энг муҳим деб атади

    28.01.2021, 17:47

    ЖССТ: Малайзияда аниқланган Nipah вируси туфайли пандемия юзага келиши мумкин

    28.01.2021, 17:24

    Tesla ўз тарихида илк бор йиллик фойда олганини маълум қилди. Аммо компания акциялари кескин пасайиб кетди

    28.01.2021, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.