Ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-6) Тошкент вақти билан 24 январь тонгида UFC 257 мусобақасида ўзининг промоушендаги учинчи жангини ўтказди.

Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик спортчига тажрибали Эндю Санчес (12-6) рақиб бўлди. Биринчи раундда Муродов фаол бўлди, аниқ ва таъсир ўтказувчи зарбалар борасида ўзбекистонлик яккакурашчи етакчилик қилди. Иккинчи раундда Санчес бироз фаоллик қўшди. Бироқ Муродов раунд сўнгги катта устунликда ўтказди.

Учинчи раунднинг 3-дақиқасида Маҳмуд жағга йўналтирилган кучли зарба билан рақибини мувозанатдан чиқарди. Кейин эса зарбалар сериясини ижро этди, ҳакам техник нокаутни қайд этган ҳолда баҳсни тўхтатди.

Шу тариқа Муродов UFC’даги кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Маълумот учун, Муродов UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (13-5) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!