Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё»га Самарқанд шаҳар «Али Қушчи» маҳалласида яшовчи фуқаро Зуҳра Қиёмова мурожаат қилиб, суд қарорига асосан фарзандини турмуш ўртоғидан олиш бўйича қарор чиқарилган бўлса-да, туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ва Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ўз вазифасига совуққонлик қилаётганини баён қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Токи суд қарори ижроси бўйича МИБга ишим тушмагунига қадар, бу ташкилот, хусусан, Чироқчи тумани ходимларининг бу қадар масъулиятсиз, фуқароларни истаганча алдаши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмагандим. Чироқчи туман МИБнинг суд қарорини ижро этмаётгани юзасидан келган мурожаат билан танишсангиз, барчасига амин бўласиз. Агар МИБ хоҳламаса, ҳар қандай суд қарорини истаган вақтгача ижро этмай юраверар экан», — дейди Зуҳра Қиёмова.

Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи Зуҳра Қиёмова фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман суди қарори ижросини таъминлашни сўраб, бир йилдан бери МИБ, прокуратура, ички ишлар органларининг тумандан тортиб, республика идораларигача мурожаат қилган. Аммо туман МИБ барибир суд қарорини ижро этмаган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Бир йилдан ортиқ вақт давомида ўз ўғлимни қайтариб ололмай, сарсонман. Суд 2020 йилнинг 6 январь куни Чироқчи туманида яшовчи фуқаролар (собиқ турмуш ўртоғи, қайнона ва қайнотаси) қарамоғидан фарзандимни олиб бериш тўғрисида қарор чиқарганди. Мана, орадан бир йил ўтди ҳамки туман МИБ суд қарорини ижро этмаяпти. Бутун мамлакатдаги бирор-бир ташкилот ана шу суд қарори ижросини таъминлашда менга ёрдам кўрсата олмаяпти. 2020 йил 3 июль куни иш судда қайтадан кассация тартибида кўрилиб, болани менга олиб бериш тўғрисидаги олдинги суд қарорини ўз кучида қолдирилган. Аммо ундан кейин ҳам барибир суд ҳужжати ижро этилмасдан қолмоқда», — дейди Зуҳра Қиёмова.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Зуҳра Қиёмованинг таъкидлашича, у ўтган вақт давомида бир неча маротаба Бош прокуратурага (1007), Республика мажбурий ижро бюросига (1107) телефон орали мурожаат қилган. Унинг мурожаати ёзиб олиниб, саволлар берилган. Аммо бу ёзишмалар туман МИБга таъсир этмаган.

«Туман МИБга мурожаат қилсам ‘дело Чироқчи туман ИИБда, улар қидирувга берган’, деб айтишди. Туман ИИБдагилар эса ‘иш туман МИБда улар ижро қилиши керак’ деб жавоб беришади. Айнан Чироқчи туман идоралари устидан Ички ишлар вазирлигига қилган мурожаатим эса шунчаки манзилимга қараб, Самарқанд вилоят ИИБга юборилгани ҳаммасидан ошиб тушди. Ниҳоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳеч қачон қонун устуворлигини таъминлаб бермаслигига кўзим етгач, Олий Мажлис Сенатига мурожаат қилдим. Яқинда натижасини сўраб қўнғироқ қилсам, мурожаатим Сенатдан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига юборилганини айтишди. Ҳолбуки, мен унгача бу вазирликка аллақачон мурожаат қилганман ва вазирлик вакиллари ўз вазифасини тушунтириб, улар суд қарори ижроси билан шуғулланмаслигини маълум қилиб бўлишганди. Энди мен кимга мурожаат қилишим керак?», — дейди Зуҳра Қиёмова.

Мазкур ҳолат юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакили билан боғланганимизда ҳақиқатан ҳам Зуҳра Қиёмованинг Чироқчи туман МИБ томонидан суд қарори ижро этилмаётгани юзасидан мурожаати Олий Мажлис Сенатидан вазирликка 2021 йилнинг 4 январь куни келиб тушгани ва ўрганилаётгани маълум қилинди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

МИБ Чироқчи туман бўлими бошлиғидан ҳолатга изоҳ сўраганимизда Зуҳра Қиёмованинг фарзанди Чироқчида кўрсатилган манзилдан топилмагани сабабли хат билан Чироқчи туман ИИО ФМБга қидирув учун берилгани, иш бу ташкилотга ўтгани боис ҳам ижро ҳаракатлари тўхтатилгани маълум қилди. Аммо Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати бу маълумотни рад этиб, мазкур иш билан Чироқчи туман МИБнинг ўзи шуғулланаётганини, бу ташкилотга туман ИИО ФМБ томонидан жавоб хати юборилганини маълум қилди.

Қашқадарё вилоят МИБ ва ИИБ ахборот хизматларининг ҳолатга берган изоҳи бир-бирига зид бўлиб қолмоқда.

Зуҳра Қиёмованинг таъкидлашича, судда жавобгарлар, яъни бола кимларда экани аниқ айтилган, уларнинг манзили ҳам аниқ, қандай қилиб шунча ой давомида «изқуварлар» боланинг қаерда эканини билолмаслиги мумкин? Иккинчи томондан эса ИИБ ахборот хизмати иш аллақачон туман МИБга ўтгани ва улар болани олиб бериши лозимлигини айтиб келмоқда. Дарҳақиқат, сансалорлик бу тарзда давом этадиган бўлса, суд қарори қачондир ижро этилиши ҳам гумон.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Муаммодан кўринадики, тизимда бу каби ечимини кутаётган ҳолатлар яна учраши (балки кўплаб учраётгандир) табиий. Шу сабабдан ҳолатга изоҳ сўраш билан бирга республика Мажбурий ижро бюросига бир қатор очиқ саволлар билан мурожаат қилмоқчимиз.

Бугунги кунда болани мажбурий олиб бериш тўғрисида фуқаролик суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш жараёнида болани қидириш ишлари қайси ташкилот томонидан олиб борилмоқда? Болани мажбурий тартибда олиб беришга оид фуқаролик ишлари бўйича суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш борасида бола белгиланган манзилда топилмаса, уни қайси давлат органи қидириши керак? Агар жавобгарлар болани беришдан бош тортиб, номаълум манзилга яширган тақдирда МИБ органлари қандай қонуний ҳаракат қилишлари лозим?

«Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?