Фарғона водийсида 22 январь куни Тошкент вақти билан соат 09:02 да зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Хабар берилишича, зилзила Қирғизистонда содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 353 км жануби-шарқий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 10 километр чуқурликда, магнитудаси 4,3 баллга тенг бўлган.
Ерости силкинишлари кучи Андижон (зилзила эпицентридан 147 километр масофада) ва Фарғона (126 километр) шаҳарларида 2 баллни ташкил этган.
Аввалроқ, 17 январь куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида унча кучли бўлмаган ер ости силкинишлари қайд этилгани, 11 январь куни Фарғона водийси вилоятларида зилзила сезилгани, 1 январь куни Тошкент шаҳрида 3 баллик зилзила қайд этилгани, 26 декабрь куни эса Ўзбекистоннинг аксарият шаҳарлари бўйлаб давомли ерости силкинишлари юз бергани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)