• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Икки мингга яқин ишчининг атиги юзга яқини деҳқонободлик ёшлар». Деҳқонобод калий заводида маҳаллий аҳолининг атиги 5 фоиз ёшлари ишлайди

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида жойлашган 1958 нафар ишчиси мавжуд бўлган Деҳқонобод калий заводида атиги 100 нафарга яқин деҳқонободлик мутахассислар ишлаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда завод директори Ойбек Қурбонов ва туман ҳокими вазифасини бажарувчи Адҳам Қулмаматов иштирокидаги ёшлар билан мулоқотда маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, Деҳқонобод туманини 10 кун муддатга бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган Адҳам Қулмаматов 2021 йил 20 январь куни Деҳқонобод калий заводига бориб, ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганган.

    Завод директори ва ёшлар ўртасидаги мулоқотда Адҳам Қулмаматов заводда ишлаётган деҳқонободлик ёш мутахассислар сони билан қизиққан.

    «Шахсан ўзим 2016 йил Тошкент кимё технология институтининг магистратурасини тамомлаб, Деҳқонобод калий заводига иш сўраб борганман. Аммо ишга киролмаганман. Олийгоҳга киришдан аввал туманимизда шундай завод борлиги учун айнан шу институтда ўқиганман. Мени ва кўпчилик деҳқонободлик ёшларни қизиқтирган савол бор. Хўш, Деҳқонобод туманида жойлашган заводда шу институтни тамомлаб, ишга кирган ёшлар неча нафар кишини ташкил қилади?», — дея завод директорига савол билан юзланган Адҳам Қулмаматов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу саволга жавоб берган завод масъуллари Деҳқонобод калий заводида 100 нафарга яқин деҳқонободлик олий маълумотли мутахассислар фаолият юритаётганини, заводнинг умумий ишчилари сони эса 1958 нафарни ташкил қилишини маълум қилган.

    Адҳам Қулмаматовнинг қўшимча маълумот беришича, айни кунда туман ҳокимлигига 187 нафар мутахассис заводга ишга кириш бўйича мурожаат қилган.

    «Шулардан 72 нафари олий маълумотли мутахассис бўлиб, заводга ишга кираман деган иштиёқда юрибди. Аммо ишга киролмаяпти», — деган ҳоким вазифасини бажарувчи.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг эслатишича, туман ҳокими Зоир Алиқуловнинг 2020 йил 23 декабрь куни туманнинг чекка қишлоғидаги ёшлар билан учрашувида ҳам 26 ёшли Нурбек Қўйлиев заводга ишга киролмай юрганини айтиб, шикоят қилган.

    Ҳоким билан мулоқот қилган фуқаро «Мутахассислигинг тўғри келмайди дейишди, ваҳоланки заводнинг механика бўлимида ишловчилар ҳам мен тугатган институтни, мен ўқиган факультетни тамомлаган», деган.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 январь куни Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев ўринбосарлари ва 15 нафар ҳудуд ҳокими тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда даволаниш мақсадида Тошкент шаҳрига жўнаб кетганди. Уларнинг ўрнини эса ёшлар эгаллаб, 10 кун муддатга ҳудудни бошқаришга киришган.

    Мавзуга доир:

    • «Деҳқонобод калий заводи» сўнгги 3 йилдаги фаолиятида атроф-муҳитга келтирган зарари учун қўшимча 855 млн сўм компенсация тўлайдиган бўлди
    • Деҳқонобод калий заводи ўн йиллик фаолияти давомида хорижга 300 млн долларлик маҳсулот сотгани маълум қилинди

    22.01.2021, 06:08   Изоҳ (0)   16478
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмнинг кўплаб туманлари электр таъминотисиз қолди

    22.01.2021, 00:24

    «Бухоронинг IТ соҳа бўйича брендини яратиш керак». Шавкат Мирзиёев Бухородаги IT Park’ни бориб кўрди, ёшлар билан суҳбатлашди

    22.01.2021, 00:13

    Ўзбекистон 2020 йилда 50 миллион долларлик газ импорт қилган, экспорт 4,7 бараварга камайган

    21.01.2021, 23:40

    Тошкент ИИББ пойтахтда кучли шамол бўлиши кутилаётгани сабабли аҳолини огоҳлантирди

    21.01.2021, 23:11

    Фото: Баҳоси икки ярим яшар боланинг умри ва Шавкат Мирзиёевга йўлланган видеомурожаатга тенг светофор

    21.01.2021, 22:46

    Қашқадарёда фарзандларини ўлдириш билан қўрқитган ота қамоққа олинди

    21.01.2021, 22:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.