«Турон» футбол клуби Фозил Мусаевни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда яйпанликлар матбуот хизмати маълум қилди.
32 ёшли ярим ҳимоячи эркин агент мақомида «Турон»га келиб қўшилди.
Мусаев 2017 йилдан буён Япониянинг «Жубило Ивата» клубида тўп суриб келаётганди. Шунингдек, у аввалроқ «Машъал», «Насаф», «Бунёдкор», «Локомотив», «Ал-Муайзир» (Қатар) ва «Сепахон» (Эрон) клубларида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, «Турон» 2020 йилги мавсум якунларига кўра Про-Лига чемпионлигини қўлга киритиб, Суперлига йўлланмасига эга чиққанди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)