«Бавария» Бундеслига 17-тури доирасида 20 январь куни «Аугсбург» клубини 1:0 ҳисобида енгди.
Учрашувдаги ягона гол мюнхенликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски томонидан урилди. Бу полшалик ҳужумчи учун Бундеслига 2020/21 йилги мавсуми 1-даврасида урилган 22-гол бўлди.
Левандовски Бундеслига 16-турида «Фрайбур»га қарши баҳсда 21-голини уриб, Герд Мюллер томонидан 1968/69 йилги мавсумда қайд этилган рекордини янгилаганди. Гап шундаки Мюллер ўшанда Бундеслига 1-даврасида 20 та гол урганди.
Шу тариқа Роберт бу сафар ўзига тегишли бўлган рекордни янгилади.
Маълумот учун, Левандовски 2020/21 йилги мавсум Бундеслига доирасида 16 та ўйинда қатнашиб, 22 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Левандовскининг жамоадоши Мануэль Нойер эса Бундеслигада 196-қуруқ ўйинини ўтказиб, афсонавий Оливер Каннинг рекордини такрорлади. Кан ҳам вақтида Бундеслиганинг 196 та ўйинида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)