«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия Суперкубоги доирасида 20 январь куни «Наполи»га қарши кечган ўйинда (2:0) гол уришга эришди
Бу португалиялик футболчи фаолиятидаги расмий ўйинларда урилган 760-гол бўлди.
Қатор манбаларнинг хабар қилишича, Роналду бу кўрсаткич борасида Австрия ва Чехословакиянинг собиқ ҳужумчиси Йозеф Бицандан (759 гол) ўзиб олди. Бу мутлақ жаҳон рекорди ҳисобланади.
Уларнинг ортидан Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Пеле (757 гол) бормоқда.
Таъкидлаш жоиз, Бицан, Пеле ва ўтмишнинг бошқа футболчилари урган голлар сони турли манбаларда турлича берилган. Масалан, Rec.Sport.Soccer Statistics Foundation (RSSSF) маълумотларига кўра, Бицан 805 та гол урган, Бразилия терма жамоаси собиқ форварди Ромарио 772 та, Пеле эса — 767.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)