Янги 2021 йил кириб келганидан кейин баъзи мамлакатларда аномал қор ёғишлари кузатилди, ҳаво ҳарорати бўйича рекордлар ўрнатилди. Дунё 2021 йилни қандай об-ҳаво билан кутиб олганини «Коммерсантъ» ўз фотогалереясида кўрсатиб берди.
Мадридда сўнгги ярим аср ичидаги энг кучли қор ёғиши кузатилди. Шаҳар ҳаракатсиз қолди, тўрт киши ҳалок бўлди
Фото: AP Photo
Испания пойтахтидаги қор бўрони 8 январь куни бошланиб, 30 соатдан ортиқ давом этди. Оқибатда шаҳар қор уюмлари остида қолди
Фото: AP Photo
Испания ҳукумати Мадридни қор бўрони оқибатлари туфайли ҳалокатли офат ҳудуди деб эълон қилиш эҳтимолини истисно қилмади
Фото: AP Photo
Кучли қор туфайли Мадрид-Барахас халқаро аэропортининг фаолияти узилди, темир йўл қатнови тўхтади, йўлларда ЙТҲлар кўпайди. 1,5 мингга яқин ҳарбийлар бўрон оқибатларини бартараф этишда ёрдам берди
Фото: Reuters
Кучли қор Ҳиндистоннинг Кашмир ҳудудига ҳам ёғди, автомагистралларда минглаб машиналар қорга тиқилиб қолди
Фото: Reuters
Суратда: Жамму ва Кашмир ҳудудининг ёзги пойтахти Сринагар шаҳридаги қорга бурканган йўл
Фото: Reuters
Пекинда аномал совуқ об-ҳаво кузатилди, у ерда бундай совуқ 1966 йилдан буён биринчиси бўлди
Фото: AFP
Пекинда ҳарорат -20 даражагача тушиб кетди, баъзи маҳаллий фуқаролар «моржлик» билан шуғуллана бошлади
Фото: AFP
Грецияда метеорологлар сўнгги 50 йил ичида кузатилган энг илиқ январь ҳавоси ҳақида хабар берди: ҳарорат 25 даражагача кўтарилади. Суратда: Афина ташқарисидаги пляж
Фото: AP Photo
Германияда Алп яқинларида кучли қор ёғди. Автомобиль йўлларида тирбандликлар юзага келди, тоғ-чанғи курортларида юккўтаргичлар ишламади
Фото: AP Photo
Японияда кучли қор туфайли йўлларда минглаб машиналар тўхтаб қолди. 500 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди
Фото: AFP
Аномал қаҳратон Сибирда ҳам қайд этилди. Россиянинг Новосибирск вилоятидаги баъзи туманларда ҳарорат -40 даражагача тушиб кетди. Суратда: Новосибирскдаги автотураргоҳда қор остида қолган машиналар
Фото: «Коммерсантъ»
Краснодарда ёмон об-ҳаво туфайли 150 дан ортиқ уй иссиқлик таъминотисиз қолди. 10 январь куни шаҳар аэропорти рейсларни қабул қилишни ва юборишни тўхтатиб қўйди
Фото: «РИА Новости»
10 январга ўтар кечаси Россиянинг Самара шаҳрида бир ойлик ёғин меъёрининг 65 фоизи ёғди
Фото: «Коммерсантъ»
Янги йил кириб келганидан кейин Москвада музли ёмғир туфайли қарийб 4 мм қалинликда муз қатлами ҳосил бўлди, кейин эса у қор билан қопланди
Фото: «Коммерсантъ»