Ўзбекистонда «самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилади. Бу ҳақда ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев маълум қилди.
«‘Самосуд’ жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган бўлса, Жиноят кодексининг 130 (прим)-моддаси, яъни зўравонлик ва ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, уни тарқатиш ёки жойлаштирганлик учун авваламбор маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.
Бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган», – дейди мутахассис.
Аввалроқ Андижонда қоидабузар ҳайдовчиларни суратга олиб, ЙПХга жўнатган фуқарони «самосуд» қилганлар жаримага тортилгани, Хоразмда бир гуруҳ аёлларнинг бошқа бир аёлни ечинтириб, жараённи видеога олгани юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳамда Сурхондарёда «самосуд» уюштириб, жанжал содир этган гуруҳга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)