Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ‘2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида’ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, дея хабар қилмоқда Пенсия жамғармаси.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Унга кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Қарорга асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
  • бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм;
  • кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 000 дан 653 000 сўмгача.
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
  • ​битта болали оилаларга – 144 100 сўм;
  • иккита болали оилаларга – 238 700 сўм;
  • учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 400 сўм.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам – 434 000 дан 1 085 000 сўмгача оширилиши белгиланди.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 1 февралидан фахрий унвонига эга пенсионерлар учун тўлов миқдори қарорга асосан 1,1 баробарга оширилди.

Пенсия жамғармасининг таъкидлашича, пенсиялар коронакризис пайтида, аниқроғи, 2020 йилнинг 1 сентябридан оширилган. Лекин у пайтда бюджет ходимлари ойликлари ошиши музлатиб қўйилганди.

Аввалроқ жамғарма Ўзбекистонда 2020 йилда мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахснинг нафақаси ўз вақтида етказиб берилмагани ҳақида хабар берди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 2021 йилда аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилиниши маълум қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди