• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Гитлер ва Сталинга бўйсунмаган лидер: Иосип Броз Тито ҳаёти ҳақида

    1953 йилнинг 14 январь санасида Иосип Броз Тито Югославиянинг президенти сифатида қасамёд қабул қилди ва Совет Иттифоқи ва Ғарб ўртасида турган ўзига хос мўъжизавий тизим ярата олган сиёсатчи сифатида тарихда қолди. Иосип Броз Тито Болқон ярим ороли халқи учун Иосиф Сталин даражасидаги сиёсатчи, давлат арбоби сифатида кўрилади ва унинг ҳаёти сезиларли ғалабалар ва фожиали қисматлар билан қоришиб кетади. «Дарё» сана муносабати билан собиқ Югославия маршали Иосип Броз Титонинг Югославия сиёсатида тутган ўрни ҳақида ҳикоя қилади. 

    Доҳийнинг ёшлиги ва болалиги

    Бўлғуси маршал Броз Тито 1892 йилнинг 7 май санасида Австрия-Венгрия империяси таркибида бўлган Хорватиянинг Загоре қишлоғида дунёга келади. Исмидаги Тито унинг тахаллуси бўлиб, коммунистик партия ташкилотчиси сифатида муҳим ҳужжатларга имзо чекиш пайтида айнан шу тахаллусдан фойдаланишни одат қилганди. Айрим манбаларда Хорватиядаги Загореда барча эркакларни тито деб аташ урф бўлганлиги ва шу сабабдан ҳам Иосип Броз «Тито» сўзини ўз исмига қўшиб олганлиги ҳақида сўз юритилади. Кейинчалик Тито собиқ Югославия давлат раҳбари исмининг ажралмас қисмига айланиб қолади.

    Фото: Getty Images

    Броз Тито онаси тарафидан словен, отаси тарафидан хорват миллатига мансуб эди. Словен тилида яхши сўзлашишига қарамасдан, ўзини хорват миллатига мансуб деб биларди. 1900 йилда Броз Тито Кумровцадаги бошланғич мактабга қатнай бошлайди. Бошланғич мактабда таҳсил олиш Тито учун машаққатли жараён эдики, у умрининг охирига қадар ёзишмаларда албатта имло хатоларга йўл қўярди. 1905 йилда бошланғич мактабни тугатган Тито отаси Франо Брознинг фермасида ишлай бошлайди. Отасининг мамлакатда вазият ҳали бери барқарорлашмаслигига ишончи қатъий бўлганидан, ўз оиласини океан ортига олиб кетиш учун пул жамғариб борарди. 1907 йилга келиб Тито ишлаш учун ўз уйини тарк этади ва уйидан 97 километр узоқликда жойлашган Сисакка бориб тирикчилик қилади.

    Титонинг меҳнат йўли ниҳоятда хилма хил. У, дастлаб, ресторанларда официантлик қилади, велосипед таъмирловчи уста бўлиб ишлайди ва кейин уч йил мобайнида чилангарлик касбини ўрганади ҳамда «Шкода» ва Бенз автомобиль заводларида чилангар бўлиб фаолият юритади. Ўспирин йигитлик пайтларида кўп жойларда бўлади ва немис ҳамда чех тилларини ўрганиб олади.

    Биринчи жаҳон уруши даврида ўзини айғоқчилик соҳасида устаси фаранг сифатида намоён қила олган сержант Иосип Броз 1915 йилнинг 25 март санасида русларга асирликка тушиб қолади. Асирликдаги икки йил мобайнида Иосип Броз тиф ва зотилжам касаллигидан азоб чекади ва шу билан бирга рус тилини ўрганиш орқали рус классик адабиётининг йирик намоёндалари Иван Тургенев ва Лев Толстой асарлари билан танишади.

    Фото: АП

     Қизил армиячи югослав

    1917 йилдаги рус инқилобидан сўнг Иосип Броз Тито коммунистик партия сафига қўшилади ва ҳаттоки қизил армия таркибида оқ гвардиячиларга қарши кураш олиб боради. Айни шу пайтда Иосип Броз Тито бўлғуси биринчи турмуш ўртоғи Пелагея Белоусова билан Омск шаҳрида танишиб қолади. 1920 йилда жуфтлик оила қуришади. Улар беш нафар фарзанд кўришади, аммо беш фарзанддан Жарко Броз исмли ўғлигина узоқ умр кўради. Иосип ва Пелагеянинг никоҳи 1936 йилда ўзаро розилик асосида бекор қилинади.

    Иосип Броз Титонинг сиёсий фаолияти 1920 йилдан коммунистик партияга аъзоликдан бошланади. Броз Тито 33 ёшга кирганида Югославия коммунистик партияси орасида аллақачон инқилобчи сифатида ном чиқариб улгурганди. Югославияда ҳар куни коммунистик партия аъзолари қамоққа олинар, қонунни тушунган Броз Тито эса ҳар сафар қамоқ балосидан қутулиб қолишга муваффақ бўларди. Лекин 1928 йилнинг ноябрида Броз Титони 5 йил муддатга коммунистик партияга аъзолиги учун қамоққа тиқишади.

    Фото: Getty Images

    Ўз муҳлатини ўтагач, Югославияда «persona non grata»га айланиб улгурганлиги боис мамлакатни тарк этишга аҳд қилади. 1935 йилда икки «халқлар отаси»нинг, Иосип ва Сталинларнинг учрашуви содир бўлади.

    1937 йилда Тито Югославия коммунистик партиясининг бош котиби лавозимига тайинланади. Орадан икки йил ўтиб, Тито коммунистик партиянинг бош котиби сифатида расмий тарзда иш бошлайди. Титони олдинда мураккаб давр кутиб турарди. Бошланишига, унинг икки рафиқаси Пелагея ва Анна жосусликда айбланади. Германия эса Чехословакияга ҳудудларни бўлишишни таклиф қилаётганди. Тито барча чехословакларни ўз ватанлари учун жанг қилишга, урушни жангсиз бой бермасликка даъват қилади.

    Тез орада иккинчи жаҳон уруши бошланиб кетади. Тарихчиларнинг фикрича, агарда Тито бўлмаганида эди, Болқондаги вазият иккинчи жаҳон уруши натижасида анча абгор аҳволга тушган бўлар эди.  Тито Гитлер Германиясига қарши кураш олиб борган қаршилик ҳаракатининг етакчисига айланади. Совет Иттифоқи ҳам, ўз навбатида, Югославияга амалий ёрдам бера бошлайди. Тито етакчилигидаги Қаршилик ҳаракати гуруҳи немис ва италян аскарларида ваҳима уйғотар ва ҳаттоки, улар Титонинг боши учун 100 000 олтин рейхсмарка мукофотини эълон қилишади. Титони йўқ қилиш режасини Гитлернинг ўзи тайинлаган учинчи рейхнинг бош диверсанти Отто Скорсени ишлаб чиқади. Мазкур операция тарихда «От билан юриш» деб номланиб, иккинчи жаҳон уруши даврида амалга оширилган энг катта десант ҳарбий амалиётларидан бири сифатида тарихда қолади. Хорват усташлари ва вермахт қўшинларидан иборат 20 000 қўшин Титони қўлга тушириш учун ҳаракат қилади, бироқ Тито фашистлар қўйган тузоқдан қўлидан яраланади-ю, қутулиб чиқишга муваффақ бўлади.

    Фото: Getty Images

    «Белградга мени ўлдириш учун ёлланма қотилларингизни юборишни тўхтатинг. Бомба тутган бирини, милтиқ ушлаганини қўлга туширдик. Қотилларингизни юборишни бас қилмасангиз, мен ҳам Москвага одамимни юбораман. Сиз беш марта уриниб эплай олмаган ишни, меникилар бир уринишда бажариб қайтишади». 

    Иосип Броз Тито

    1943 йилдан бошлаб Буюк Британия ҳам Югославияга ёрдам бера бошлайди. Ҳаттоки, сер Уинстон Черчил Тито ҳузурига ўзининг ўғли Рендолфни бош элчи қилиб жўнатади. Совет Иттифоқининг ҳам кўмаги давом этади. Уруш якунланар экан Тито ва Сталиннинг муносабатлари дарз кета бошлайди. Титонинг қизил армиячилар эгалланган ҳудудларда мародёрлик қиляпти, деган огоҳлантиришларига Сталин «ваҳим кўтарма, қизил армияга туҳмат қилишни бас қил», дея жавоб қайтаради. Тито эса, Сталиннинг юқоридаги сўзларидан яхши хулоса ясаганди. Советлар берган кўмаги эвазига Югославияни ўзига барча масалада итоат қилишини талаб қилаётганди. 1948 йилга келиб расмий Белград ва Москванинг алоқалари бутунлай ёмонлашиб кетади. Илиқ муносабатлар ўрнини гибрид уруш эгаллайди. Сталин, ҳаттоки Иосип Броз Титони йўқотиш учун унга қарши югослав коммунистлари орасидан жосуслар ёллайди. Суиқасд амалга ошмай қолади. Тито мамлакатда русофиллага қарши ҳужумга ўтади ва Югославия коммунистик партияси аъзолари ҳибсга олинади, сургун қилинади ёки отиб ташланади. Омад кулиб боққанлари эса чет элга қочиб, югослав «алкатраси»дан қутулиб қолишга эришади.

    Сталин вафотидан сўнг Югославия ва расмий Москва муносабатлари Никита Хрушчёв даврида илий бошлайди. Хрушчёв Жугашвилининг Белградга ўтказган босими учун узр сўрар экан, Белградни совуқ уруш пайтида иттифоқчиликнинг фойдаси кўплигига ишонтиришга ва шу йўл билан қайсар «ука»ни ўз таъсири остига олишга уринади. Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади деганларидек, Тито ўз хатоларидан хулоса чиқарганди. Қолаверса Титонинг инглиз дўстлари Совет Иттифоқи билан яқинлашмасликни маслаҳат берганди. Черчил билан муносабатлари яқин бўлишига қарамай, Тито инглизларнинг ҳам маслаҳатини икки қулоғидан ҳам чиқариб юборади ва ҳинд раҳбари Жавоҳирлал Неру, Миср раҳбари Жамол Абдул Носир билан биргаликда «Қўшилмаслик» ҳаракатини ташкил қилишади. Бу совуқ уруш пайтида танланган энг тўғри сиёсат эди. Кейинчалик мазкур ҳаракатга дунёнинг 120 давлати аъзо бўлиб киради.

    Титонинг ички сиёсати

    1918 йилда ташкил топган Югославия этник жиҳатдан турли халқларнинг тақдирлари туташган мамлакат бўлгани боис, Тито мамлакатда мувозанатлаштирилган сиёсат юритишга ҳаракат қилади. Шундай бўлса-да, иқтисодий тараққий этган словенлар ва хорватлар Югославияни биз боқяпмиз деса, бошноқлар мусулмон динига мансублигини рўкач қилган ҳолда бизга алоҳида муносабатда бўлинг дер, серблар эса бошқа қардош элатларга катта оға сифатида назар ташлаши бошқаларни асабийлаштирарди. Тито ҳокимиятда экан, қўл остидаги халқларнинг манфаатларига юз тутган ҳолда сиёсат олиб борди. Совет Иттифоқидан фарқли равишда Тито югославларни бошқа давлатларга саёҳат қилишини тақиққа олмас ва шу билан бирга хорижликларни Югославияга келиб-кетиш борасидаги тартибни ҳам қийинлаштириб қўймаганди. Сайёҳлик Тито сиёсатининг бош мақсади эди.

    Титонинг гедонистик фазилати барча нарсада мужассамлашганди. Дабдабали автоуловлари тўпланган тураргоҳ, ҳашаматли саройлари бунга яққол мисол. Хрушчёв Белградга тарвузи қўлтиғидан тушган ҳолда келиб, кабриолет машина билан қайтиб кетганда, анча кайфияти чоғ эди. Ҳашамат ҳаттоки Титонинг дастурхонида ҳам уфуриб турарди. Тушлик пайти дастурхонга Канададан келтирилган буғу ёки Камбоджадан олиб келинган ўрдак гўшти тортиқ қилиниши мумкин эди. Софи Лорен, Элизабет Тэйлор, Ричард Бертон каби таниқли кино юлдузлари тез-тез Броз Титонинг Брионадаги қароргоҳида меҳмон бўлиб туришарди.

    Тито даври югославлар учун жаннатмакон давр бўлди. Мамлакатнинг иқтисодиёти социалистик блокка мансуб мамлакатлар орасида энг яхши ўлка сифатида тилларга тушди. Ёш оилаларга бепул  уйлар берилар, иш ҳақлари мунтазам тўланар ва оширилар эди. Кинотеатрларда эса ғарбнинг порнографик кино асарлари тақиққа учрамаган, югославлар визасиз Германия ёки Франциянинг машҳур пляжларига бориб, дам олиб келиш имкониятидан баҳра оларди. Халқ орасида «Иосип Броз – добар скроз» – Иосип Броз билан музга ҳам кираман, чоққа ҳам тушаман,  деган нақл кенг урф бўлганди. Айнан шу сабабдан ҳам ҳозирга қадар Иосип Броз Титонинг Югославияси ҳақида югославларда ширин хотиралар қолган бўлса ажаб эмас.

    Фото: Getty Images

    1979 йилда Иосип Броз Титонинг соғлиғи ёмонлаша бошлайди. Сабаб унинг оёқларида қон айланиши бузилиши эди. Шифокорлар Титонинг чап оёғини ампутация қилишга қарор қилишади, бироқ миллат отаси бу фикрга қарши чиқади. Титонинг ўғиллари дадасини қароридан қайтаришга кўндирганда касаллик аллақачон оғир тус олганди.  1980 йилнинг 4 май санасида Иосип Броз Тито ҳаётдан кўз юмади. Унинг дафн маросими дабдабали тарзда уюштирилади. Маросимда тўрт қирол, 31 президент, 6 шаҳзода, 22 бош вазир ва 47 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари миллат отасини сўнгги манзилга кузатиб қўйишади. Минглаб югославияликлар кўзда ёш билан Иосип Броз Тито билан хайрлашиш учун кўчаларга чиқишади ва унинг тобути устига гуллар қўйишади.

    Иосип Броз Тито урушдан кейинги Югославияда ўзига хос социализмни қуришга муваффақ бўлар экан, қутблашган Ғарб ва Шарқ ўртасида иккисига ҳам ён босмайдиган сиёсат юритди. Тито ҳақида турли миш-мишлар ёйилди. Нимаики бўлган тақдирда ҳам, урушдан кейинги Югославияни тиклаган «меъмор»-у, Словения, Сербия, Хорватия, Босния ва Герсоговина ва Черногорияни бир том остида бирлаштирган, югославларнинг қалбидан ўрин олган сиёсатчи сифатида тарихда қолди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади

    14.01.2021, 18:20   Изоҳ (0)   117039
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дуров қайси президентлар Telegram’дан фойдаланишини санаб ўтди. Улар орасида Мирзиёев бор, Путин ва Трамп йўқ

    14.01.2021, 18:13

    Симптомсиз ўтказилган коронавирусдан дарак берувчи белгилар маълум қилинди

    14.01.2021, 17:08

    ЖССТ пандемиянинг иккинчи йили «биринчисидан-да оғирроқ бўлиши мумкин»лигидан огоҳлантирди

    14.01.2021, 16:11

    Олимлар коронавируснинг иккита янги мутациясини аниқлади

    14.01.2021, 15:39

    ЖССТ делегацияси коронавируснинг келиб чиқишини текшириш мақсадида Уханга етиб келди

    14.01.2021, 13:37

    Facebook ва Twitter Трампнинг аккаунтларини блоклаганидан сўнг умумий ҳисобда 51 млрд долларга арзонлашди

    14.01.2021, 12:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 21 млрд сўмлик давлат хариди ноқонуний ўтказилишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 15 май, 19:15

    Хоразмда метан заправка 3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди 

    Ўзбекистон | 15 май, 19:10

    “Путин билан учрашмагунимизча ҳеч нарса юз бермайди” — Трамп

    Дунё | 15 май, 19:00

    Тайван ўзининг сўнгги атом станциясини ёпади

    Дунё | 15 май, 18:45

    Қизил гиламдан қора рўйхатгача: камера ортидаги машҳур дўстлар ўртасидаги можаролар

    Шоу-бизнес | 15 май, 18:30

    Yandex Music ўзбек санъаткорларини қўллаб-қувватлаш учун УЧҚУН лойиҳасини тақдим этди

    Ўзбекистон | 16 апрел, 19:30

    Британия ва Германия 2 000 км масофага зарба берувчи қурол ишлаб чиқаради

    Дунё | 15 май, 18:15

    Парашютчи 4 км баландликдан iPhone 13 Pro Max’ини тушириб юборди ва уни ерда бус-бутун ҳолда топди

    Лайфстайл | 15 май, 17:55

    Қашқадарё вилоят суди раиси хизмат автомобилида содир этилган уч йил аввалги қоидабузарлик жаримаси 2025 йилда тўланди

    Ўзбекистон | 15 май, 17:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.