• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Нос чекиш саратонга олиб келиши мумкин» — ССВ мутахассиси

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари Ўзбекистонда нос ишлаб чиқариш ва сотишни қонун даражасида тақиқлашни тавсия қилаётгани ҳақида хабар берилган эди. ССВнинг тамакига қарши курашиш бўйича бош консултанти, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Шукуров носвойнинг инсон саломатлигига салбий таъсирлари, Ўзбекистонда қанча одам бу иллатга ружу қўйгани, жаҳон мамлакатларидаги ҳолат бўйича маълумот берди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Мутахассиснинг таъкидлашича, бу маҳсулот асосан уй шароитида санитария қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда турли усулларда тайёрланади. Уни тайёрлаш усулини кўрган, таркибида қандай моддалар борлигини билган киши нос чекишдан воз кечиши аниқ. «Унинг таркибида тамаки япроғи, кул (ғўзапоя ёки бошқа ўтинлар кули), ўсимлик мойи (пахта ёки кунжут мойи), сўндирилган оҳак ҳамда ширин таъм берувчи қўшимчалар бўлади. Агар инсонга ушбу маҳсулотлар: қурилиш оҳаги, кул, тамаки япроғини берсангиз, истеъмол қилишни хоҳлармиди? Аммо мамлакатимизда нос чекувчи инсонлар сони жуда кўп, айниқса, ёшлар орасида» — дейди Шуҳрат Шукуров.

    Унинг айтишича, Ўзбекистонда носвой бозорларда, кўчаларда ва таълим муассасалари олдида очиқ сотилади. Натижада носвойнинг битта порцияси нархи фильтрли сигареталар нархидан тахминан 4-5 баравар паст бўлиб, бу унинг ёшлар учун ҳамёнбоплигини таъминлайди. Носвойни ишлаб чиқариш ва сотишни чеклаш бўйича ҳеч қандай қонун ҳужжати ва кўрсатма мавжуд эмас.

    Носнинг инсон организмига салбий таъсирлари

    Шуҳрат Шукуровнинг билдиришича, нос психоактив моддалар қаторига киради ва марказий асаб тизимига таъсир кўрсатиб, руҳан ва жисмонан кучли қарамликни юзага келтиради. Нос қонга сўрилиб, бош мия, жигар, буйрак, ошқозоности бези ва бошқа органларнинг фаолиятига салбий таъсир этиб, шу аъзоларнинг касалланишига сабаб бўлади. Шунингдек, оғиз бўшлиғида сўлак безлари фаолиятининг бузилишини юзага келтиради.

    Нос оғиз бўшлиғи, ҳалқум, қизилўнгач ва ошқозонга тўғридан-тўғри таъсир этиб, шиллиқ қаватларни доимий шикастлайди ва шу таъсир натижасида шиллиқ қаватларда саратон касаллиги ривожланишига олиб келади. Бу касалликка учраганларнинг 95 фоизи носга ружу қўйгани илмий жиҳатдан исботланган.

    Бундан ташқари, носвой истеъмол қилиш юрак-томир касалликлари ва сурункали гипертонияга олиб келиши мумкин, ҳомиладорлик пайтида истеъмол қилинганда ўлик бола туғилиши, муддатидан олдин туғилиш ва кичик вазндаги бола туғилиши хавфини оширади.

    Носвой истеъмол қиладиган эркакларда бепуштлик, оғиз ва милкларнинг яллиғланиши, милклар атрофияси, кариес каби касалликлар кузатилади. Нос ўсмирларнинг руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, хотира ёмонлашишига, жиззаки бўлишига ҳамда дарсларни ўзлаштириши кескин пасайишига олиб келади.

    Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда трахеяда (ўртача 3,9 марта), оғиз бўшлиғида (ўртача 3,8 марта), милкларда (3,1 марта), қизилўнгачда (2,5 марта), ошқозонда (2,0 марта), бурун-ҳалқумда (2,0 марта) хавфли ўсмалардан ўлим 30-69 ёшдаги эркаклар ўртасида шу ёшдаги аёлларга қараганда анча кўпроқ учрайди, бу эса носвой ва бошқа тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиниши билан бевосита боғлиқ.

    «Ўзбекистонда ҳар куни тутунсиз тамаки истеъмол қилувчи 1,7 миллион кишининг 860 мингдан ортиғи носвой истеъмол қилиниши туфайли бевақт ўлим хавфига дучор бўлади. Агар тегишли чоралар кўрилмаса, бу рақам янада кўтарилиши мумкин», — дейди мутахассис.

    Ўзбекистонда нос чекувчилар сони ва ўсиш сурати

    ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда катта ёшдаги кашандаларнинг сони 1,1 миллиард бўлиб, улардан камида 367 миллион киши тутунсиз тамаки истеъмол қилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2014 йилда ЖССТ билан биргаликда юқумли бўлмаган касалликларнинг хавф омилларини ўрганилганда қуйидагилар аниқланган: Ўзбекистон аҳолисининг 12 фоизи, эркакларнинг 23,2 фоизи, яъни ҳар тўрттадан биттаси, аёлларнинг 0,2 фоизи носвой истеъмол қилади. Тутунсиз тамаки истеъмолчиларининг 90 фоизи носвой истеъмол қилади.

    Бу Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси ўртасида носвой истеъмол қилиш кўрсаткичининг энг юқорисидир: Қирғизистонда — 5,2 фоиз, Қозоғистонда — 1,3 фоиз, Туркманистонда — 1,4 фоиз.

    Бундан ташқари, тутунсиз тамаки маҳсулотларининг 13-15 ёшдаги ўсмирлар орасида истеъмол қилинишининг даражаси ҳам Ўзбекистонда қўшни мамлакатларга қараганда энг юқоридир (6%), (бу кўрсаткич: Қирғизистонда — 5,1 фоиз, Тожикистонда — 1,8 фоиз, Қозоғистонда — 0,6 фоиз, Туркманистонда — 0,2 фоиз).

    Носвой ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси

    Австралия, Сингапур, Баҳрайн, Бутан, Бирлашган Танзания Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатларда тутунсиз тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланган.

    Европа Иттифоқининг Швециядан ташқари барча мамлакатларида тутунсиз тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланган. Бир қатор МДҲ мамлакатларида (Беларусь, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Туркманистонда) ҳам носвой ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланган. Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида тутунсиз тамаки маҳсулотларини бутунлай тақиқлаш ҳақидаги келишув лойиҳаси кўрилмоқда.

    ЖССТнинг баҳолашича, Ўзбекистонда тамаки истеъмолини қисқартириш чоралари иқтисодий жиҳатдан фойдали ҳисобланади. Тамакига қарши курашиш бўйича ҳар бир инвестиция қилиб киритилган сўмдан дастлабки беш йилда 7,3 сўм ва кейинги 15 йилда 13,0 сўм фойда олиш мумкин.

    «Тамакига қарши курашнинг самарали чоралари кўрилган тақдирда, Ўзбекистон қисқа муддатли истиқболда (5 йил) ҳар йили 206,6 миллиард сўм миқдорида (шу жумладан аҳолининг бўшайдиган ва ўзлари фаровонлигини оширишга қаратиладиган маблағлари), ўрта муддатли истиқболда (10 йил) — 219,8 миллиард сўм ва узоқ муддатли истиқболда (15 йил) — 233 миллиард сўм миқдорида тўғридан-тўғри фойда олиши мумкин. Натижада тамаки истеъмолчиларида қўшимча ресурслар пайдо бўлади, улар ўз навбатида халқ истеъмоли товарлари ва хизматларга талабни оширади.

    Лекин, аввало, бундай маҳсулотларнинг инсон саломатлиги учун хавфли эканини аҳолининг ўзи теран англаб етиши зарур. Шундагина бу борада ижобий натижаларга эришишимиз мумкин», — деган ССВнинг тамакига қарши курашиш бўйича бош консултанти Шуҳрат Шукуров.

    08.01.2021, 19:47   Изоҳ (0)   26466
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «БҲМнинг 3 баравари миқдоридаги жарима муаммони ҳал этмайди». Интеллектуал мулк агентлиги Ҳиндистон компанияси ҳуқуқларини ҳимоя қилди

    08.01.2021, 18:41

    Ўзбекистонда ишга жойлашишда дипломдан кўра малака муҳимроқ бўлади

    08.01.2021, 18:12

    АҚШ, Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиё лойиҳаларига 1 млрд доллар йўналтиради

    08.01.2021, 17:47

    Наманганда қурилаётган кўприк қулаши оқибатида талафотлар бўлмагани маълум қилинди

    08.01.2021, 16:53

    «Апрелдан бошлаб уйларни ‘коробка’ ҳолатида топшириш тақиқланади» — Шерзод Ҳидоятов

    08.01.2021, 16:40

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади

    08.01.2021, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.