• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Тарихдаги илк АЭС аварияси. 3 январь – Айдаҳо-фоллс атом станциясида авария содир бўлган кун

    Кўпчилик Чернобиль атом электр станциясида 1986 йил 26 апрелида содир бўлган йирик техноген офат ҳақида яхши билади. Бу ҳақда чиққан қисқа сериал ҳам одамларнинг АЭС билан боғлиқ тушунчаларига қаттиқ таъсир қилган, албатта.

    Мавзуга доир:

    • «Портлаш эҳтимоли йўқ». «Чернобил» сериали, ҳақиқат, масъулият ва инсоният ҳақида
    • «Кинони реалликка қориштирмайлик». Мутахассис «Чернобил» сериали ва Ўзбекистондаги атом энергетикаси истиқболлари ҳақида
    Чернобилдан кейин содир бўлган Фукусима АЭС аварияси ҳамда тарихдаги бошқа атом авариялари ҳақида ҳам ОАВ етарлича ёритган. Шундай атом авариялари ичида инсонлар ўлимига сабаб бўлган энг биринчи АЭС аварияси бундан роппа роса 60 йил муқаддам, 1961 йилнинг 3 январь санасида содир бўлган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Дастлабки АЭСлар АҚШда пайдо бўлгани бежиз эмас. Зеро, «Чикаго ўтин ғарам» ҳақидаги мақоламизда ҳам айтганимиздек, Иккинчи жаҳон уруши йилларида европалик кўплаб нуфузли физикларга бошпана берган Қўшма Штатлар уларнинг атом физикаси борасидаги салоҳиятидан унумли фойдаланишга уринди ва аксариятини «Манхэттен лойиҳаси» доирасида тарихда илк атом бомбасининг яратилиш ишларига жалб этди. Яна бир гуруҳ олимлар, хусусан, Энрико Ферми бошчилигидаги жамоа эса атом энергияси асосидаги электр энергетикаси тармоғига тамал тошини қўйди. 1947 йилдан бошлаб эса АҚШда атом электр станцияларини барпо этишга киришиб кетилди.

    Шу билан бирга, якунланган Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланган совуқ уруш ҳолати АҚШ ҳарбийларини бутун сарҳадлар бўйлаб СССРнинг эҳтимолий ядровий зарбасига тайёр туришга ундар эди. Шундай эҳтимолий хатар йўналишларидан бири – Арктика ва Шимолий қутб тараф бўлиб, ҳақиқатан ҳам СССР қутб орқали АҚШнинг Аляска штатига ёки умуман континентал нуқталарига зарба бериши мумкин эди. Шу нуқтаи назарда АҚШ мудофаа вазирлиги қутб атрофида СССРнинг эҳтимолий ҳужумини олдиндан пайқашга мўлжалланган таянч кузатув радиолокацион станциялари барпо қила бошлади.

    Лекин қутб шароитида бундай станцияларни электр энергияси ва иссиқлик билан таъминлаш жуда қийин масала бўлгани боис ҳарбийлар бу масалани ҳал этиш учун ўша пайтда энди-энди йўлга тушиб бораётган АЭС лойиҳасидан фойдаланишга қарор қилди. Натижада, мудофаа вазирлиги буюртмасига кўра, кам қувватли (радиолокация тизимларини электр билан таъминлашга кифоя қиладиган) ва ихчам АЭС лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга муҳандислар лўндагина қилиб SL-1 деб ном берган эди. Бунинг маъноси «Биринчи рақамли стационар кам қувватли реактор» (Stationary Low- Power Reactor Number One) дегани бўлиб, Аргонн Миллий лабораторияси томонидан тайёрланди.

    Шундай ихчам атом станциялардан биринчи экспериментал станцияни 1957 йилнинг июлидан 1958 йилнинг июнигача бўлган бир йил муддатда қутб доирасининг АҚШга тегишли қисмида қуриб битказилган эди ва уни 1957 йилнинг 24 октябрида фойдаланишга қабул қилинганди. Ихчам АЭСга қутб шароитида ишлашга кўниккан муҳандис ва техник ходимлардан иборат жамоа ҳамда ҳарбийларнинг ўзи хизмат кўрсатди. Албатта бу кишиларнинг барчаси хавфсизлик қоидалари бўйича махсус тайёргарликдан ўтказилган ва керакли ҳимоя жиҳозлари билан таъминланди.

    SL-1 ихчам АЭСнинг реактори цилиндр шаклидаги пўлат конструкция ичида жойлаштирилган бўлиб, тахминан 15 метр баландликка эга эди. Реактор 3 МВт энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, самарадор узунлиги 80 см келадиган кадмийли стерженлар асосида иссиқлик чиқарди. Бу реактор ҳам атом эрасининг аввалидаги кўплаб реакторлар сингари юқори даражада бойитилган уранга асосланган радиоактив ёқилғи билан ишлади. Унинг қувурларида оддий, енгил сув иссиқлик ташувчи сифатида хизмат қилган бўлиб, тахминан 21 кгк/см2 босим билан буғ айлантирилди (тасаввур учун айтиш мумкинки, бу тахминан 20 атмосфера босимига тенг босимдир).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1960 йилнинг 21 декабрь санасида SL-1 режага кўра, таъмирлаш учун тўхтатилган ҳамда унга хизмат кўрсатувчи ишчилар гуруҳининг деярли ҳаммаси Янги йилни нишонлаш учун уйларига жўнаб кетди. Станцияда фақат уч кишидан иборат навбатчилар гуруҳи қолди. Ушбу гуруҳ 26 ёшли смена бошлиғи ҳамда 27 ёшли бир нафар оператор ва унга бириктирилган 22 ёшли шогирд (стажёр) операторлардан иборат бўлиб, 1961 йилнинг 3 январь санасида улар реакторни қайта ишга тушириш учун тайёргарлик бошлади.

    Унга кўра, реакторнинг марказий стержени бир неча сантиметрга (кўпи билан 10 см га) қўзғатилиши керак эди. Бироқ операторнинг хатоси туфайли стержен ярим метргача чиқариб олинди ва айнан шу омил туфайли реактордаги ядровий реакция ўта жадал тезланиш олиб, бир неча лаҳза ичида сувнинг босимини қувурлар бардош бера оладиган даражадан ҳам каттароқ кўрсаткичга чиқиб кетишига сабаб бўлди. Авариядан кейинги ўрганиш натижалари шуни кўрсатганки, ўшанда атиги тўрт миллисекунд (!), яъни сониянинг мингдан тўрт улуши ичида босим реакторни ёриб юборишга қодир даражага чиқиб улгурган экан.

    Натижада, ўта катта энергия тўплаган буғ қозони кескин портлаш билан ёрилиб кетди ва деярли 12 тонна келадиган корпусини уч метр юқорига кўтариб ташлайди. Портлаш натижасида, ўша пайт реактор яқинида бўлган мутахассисларнинг иккитаси шу пайтнинг ўзидаёқ вафот этди. Шогирд оператор эса олинган ўта оғир жароҳатлари сабабидан бир неча соат кейинроқ жон берди. Рўй берган авария ҳақида станцияда ўрнатилган автоматик сигнализация ускуналари чор атрофга хабар тарқатди.

    Ушбу юз берган атом аварияси нафақат Америка АЭСлари тарихида, балки бутун дунё атом энергетикаси соҳасида энг дастлабки йирик ҳалокат, оғир оқибатларга олиб келган фожиа бўлган эди. Айнан шу воқеада биринчи марта АЭСни эксплуатация қилишдаги нотўғри муносабат туфайли одамлар қурбон бўлганди.

    Ўша авариянинг янада катта оқибатларга олиб келмаганига ва унчалик овоза бўлмаганига сабаб эса, юқорида айтилганидек, ишчиларнинг аксарияти Янги йил таътилида, уйда бўлгани туфайли бўлса, қолаверса, АЭСнинг ўзи ўз номига кўра кам қувватли бўлгани учун, радиацион таъсири ҳам унчалик катта кўламни эгалламади (ҳисоб-китобларга кўра, авария натижасида атмосферага 3 Тбк га яқин радиоактив ёд моддаси чиқиб кетди).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қолаверса, унинг жойлашуви ҳам аҳоли яшаш жойларидан анча олисда – қутб доираси ичкарисида бўлгани катта аҳамият кўрсатди. Шунга қарамай, мазкур фожиа соҳа мутахассислари орасида катта резонанс берганини айтиб ўтиш керак. Хусусан, фожиа сабабларини ўрганиш якунларига кўра, бу турдаги реакторларнинг хавфсизлик даражаси жуда қониқарсиз баҳоланди ва келгусида ҳар қандай мақсадларда фойдаланишдан воз кечилди.

    Авария рўй берган жой олисда – қутбда жойлашганига қарамасдан, барибир юзга яқин одамларда ушбу авария туфайли нурланиш касаллиги юзага келгани аниқланди. Уларнинг аксарияти, етиб келган қутқарувчилар ва авария оқибатларини бартараф қилиш билан шуғулланган ҳарбийлардан иборат эди (умуман олганда, мазкур авариядан у ёки бу даражада жабр кўрганларнинг умумий сони 790 нафарни ташкил қилди).

    Натижада, авария ҳақида ОАВда ҳам маълумотлар пайдо бўлгач, жамоатчилик орасида АЭСнинг хавфсизлиги масаласида катта муҳокамалар бошланиб кетди ва бунга қадар «инқилобий», «битмас туганмас энергия манбайи» каби баландпарвоз сўзлар билан таърифланган атом энергетикаси соҳасининг салбий тарафлари илк бора яққол кўриниб қолди. Оқибатда, жамиятда атом энергетикасига нисбатан ишончсизлик кайфияти юзага кела бошлади.

    1970 йилларнинг охири ва 1980 йилларнинг бошида АҚШда ядро энергетикасидан фойдаланишни тўхтатишга қаратилган ижтимоий ҳаракатлар бошланганида, айнан ушбу SL-1 реактори аварияси намойишчиларнинг атом энергетикасига қарши энг кўп қўллаган далил-дастакларидан бирига айланган эди. Ҳозирда ушбу атом аварияси АҚШ тарихидаги одамлар ўлимига олиб келган ягона АЭС ҳалокати сифатида ҳамда дунё атом энергетикаси тарихидаги фожиа заҳотиёқ одамларнинг ўлимига сабаб бўлган ягона авария сифатида баҳоланди.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    04.01.2021, 16:09   Изоҳ (0)   60481
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар смартфонлар учун қайта тикланишга қодир материални яратди

    28.12.2020, 13:09

    Мьянмадаги қаҳрабо бўлаги ичидан фанга номаълум гул топилди

    25.12.2020, 11:23

    Олимлар қадимги одамлар совуқдан омон чиқиш учун уйқуга кета олганини аниқлади

    22.12.2020, 16:25

    Олимлар инсонларнинг бахтли бўлиши учун нима зарурлигини маълум қилди

    18.12.2020, 12:59

    Олимлар коронавирусдан соғайганларга янги касалликлар хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирди

    16.12.2020, 09:56

    Олимлар ғайриоддий «товус-динозавр»нинг тасвирларини намойиш этди

    15.12.2020, 21:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.