• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    2020 йилнинг энг сермаҳсул футболчилари. Месси ва Салоҳ кучли бешликда ҳам йўқ

    Коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда футболда катта танаффус қайд этилди. Аммо бу танаффуслар тўпурарларга халақит бера олмади. Қуйида ортда қолган йилнинг энг сермаҳсул (барча мусобақалар инобатга олинган) футболчилари ҳақида ҳикоя қилинади.

    Пацон Дака («Зальцбург»): 36 ўйин, 25 та гол

    <strong>Фото: Getty Images</strong>

    Фото: Getty Images

    Рўйхатни 22 ёшли замбиялик ҳужумчи Пацон Дака очиб беради. Айнан у жамоасида «Боруссия»га кетган Эрлинг Ҳоланднинг ўрнини эгаллади. 2020 йилда ёш форвард ўртача ҳар 95 дақиқада гол урди. Октябрь ойида келиб эса унга «Манчестер Сити» қизиқиш билдирди, «шаҳарликлар» скаутлари унда Серхио Агуэронинг ўринбосарини кўрди.

    Transfermarkt портали иқтидорли футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда, аммо «Зальцбург» катта эҳтимол билан футболчиси учун кўпроқ сўрайди.

    Лионель Месси («Барселона»): 44 учрашув, 26 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Аргентиналик учун бу йил қийин ва асабий ўтди. «Барселона» билан Чемпионлар Лигасида шармандали тарзда мағлубиятга учраган бўлса, Ла Лигада чемпионликни «Реал» илиб кетди. 33 ёшли аргентиналик футболчи ўйиндан (пенальтидан эса кўпроқ) кам гол урди. «Барселона» сардори 26 голидан 8 тасини пенальтидан урди ва ҳар бир гол учун унга 151 дақиқа керак бўлди. Шунга қарамай 2020 йилда Месси бир клуб сафидаги голлари сони бўйича афсонавий Пеленинг рекордини янгилашга муваффақ бўлди. «Вальядолид»га қарши кечган сафар ўйинида Месси «Барселона» сафидаги 644-голини урди.

    Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»): 44 учрашув, 26 та гол

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Йилнинг биринчи ярми мисрлик учун унчалик ҳам самарали ўтмади (январдан июнга қадар 8 та гол). Аммо иккинчи қисмга келиб, тезликни оширди. Салоҳ ҳозирда 15 ўйинда 13 та гол уриб, Премьер Лига тўпурарлари пойгасида етакчилик қилмоқда. 2020 йил якунлари бўйича Британиянинг Mirror газетаси уни мухлислар талқинига кўра Англия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олди.

    Килиан Мбаппе (ПСЖ): 36 учрашув, 26 та гол

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2020 йилда француз Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга жуда яқин келганди. Аммо унинг жамоаси «Бавария»га минимал ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди (0:1). Декабрь ойи бошида Мбаппе 21 ёш-у 11 ойлигида Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Истанбул»га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этиб, мазкур мусобақадаги ўзининг 20-голини урди ва Лионель Мессининг рекордини янгилади. Шу тариқа Килиан ушбу кўрсаткичга (20 та гол урган) эришган энг ёш футболчига айланди. Европанинг гигант жамоалари эса ҳозирда ёш иқтидорни ўз жамоасига қўшиб олиш ҳақида бош қотирмоқда.

    Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»): 50 учрашув, 28 та гол

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Лиссабоннинг «Спортинг» клубидан ўтганидан сўнг Бруну «қизил иблислар»нинг бошланғич таркибида ўйнаб кетиш билан бирга «Манчестер Юнайтед»нинг етакчисига ҳам айланди. У АПЛнинг 29 ўйинида 18 гол урди ва 14 голга узатма берди. Бу унинг ўртача ҳар бир учрашувда жамоасининг камида битта голида қатнашганини билдиради.

    Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д»): 32 учрашув, 33 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Норвегиялик ҳужумчи «арилар» ўйин услубига жуда тез мослашди. 2020 йил эса у учун жуда муваффақиятли ўтди: Ноябрь ойи охирида Еропанинг энг яхши ёш футболчисига топшириладиган Голден Бой мукофотини олган бўлса, декабрь ойида Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Ҳоланд шу билан тўхтамоқчи эмас ва аллақачон «Олтин тўп» ва Чемпионлар Лигаси ҳақида орзу қилаётганини эълон қилган.

    Чиро Иммобиле («Лацио»): 39 учрашув, 34 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Август ойи бошида италиялик ҳужумчи Роберт Левандовски ва Криштиану Роналдуни ортда қолдириб, «Олтин бутса»ни қўлга киритганди. У 2019/2020 йилги мавсумда 36 гол билан Европанинг энг яхши тўпурарига айланди. 2020/21 йилги мавсумда эса Иммобиленинг кўрсаткичлари бироз пасайди. А Серияда италиялик 13 учрашувда 10 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида Роналду (14), Лукакудан (12) ортда қолмоқда.

    Ромелу Лукаку («Интер»): 47 учрашув, 35 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Манчестер Юнайтед»дан кетгач, бельгиялик «Интер»да ўз жойини топишга муваффақ бўлди. 2020 йилда Лукаку ҳар 107 дақиқада гол урди. 27 ёшли ҳужумчи ушбу натижаларидан кейин ўзини дунёнинг энг яхши беш ҳужумчилари қаторига қўшди.

    «Ҳужумчиларни поғоналарга қўйишни истамайман, лекин мен аниқ бешликка кираман», – дейди Лукаку.

    Криштиану Роналду («Ювентус»): 39 учрашув, 41 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ёшига қарамай португалиялик футболчи ҳамон ажойиб спорт формасини ушлаб турибди. А Сериянинг 2020/21 йилги мавсумида Роналдунинг 11 та ўйинда 14 та гол уриб тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётгани ҳам бунга яққол мисол бўла олади. 35 ёшли футболчи бироз муддат олдин Globe Соccер Awards талқинига кўра асрнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Унинг ўзи эса ҳозирда ўзини яхши ҳис қилаётганини ва яна кўплаб мавсумлар ўтказа олишига умид қилишини айтди.

    «Ўзимни яхши ҳис қиляпман, ҳозир ҳаётимдаги энг яхши дамлар. Умид қиламанки, яна кўп мавсумларни ўтказаман, аммо бундан кейин нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Агар сизда мотивация бўлса, ёш муҳим эмас. Олдимда порлоқ келажакни кўряпман ва бундан хурсандман», – дейди Роналду.

    Роберт Левандовски («Бавария»): 39 учрашув, 45 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2020 йилдаги энг сермаҳсул футболчи «Бавария»нинг полшалик ҳужумчиси бўлди. Левандовски ФИФА талқинига кўра, йилнинг энг яхши ўйинчиси мукофотига сазовор бўлди. Шунингдек, The Guardian нашри ҳам Робертни 1-ўринга лойиқ кўрди. Бундан ташқари Халқаро спорт пресс ассоциацияси уни «Йилнинг энг яхши спортчиси» унвони билан мукофотлади. Левандовски овоз бериш натижаларига кўра, Formula-1 учувчиси Льюис Ҳемилтон ва теннисчи Рафаэл Надални ортда қолдирди. Умуман олганда, полшалик футболчи учун 2020 йил фаолиятидаги энг муваффақиятлиси бўлди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    04.01.2021, 15:26   Изоҳ (0)   18364
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лионель Месси «Барселона»да Хавининг рекордига яқинлашиб олди

    04.01.2021, 13:32

    «Милан» клуб тарихидаги энг яхши мавсум стартини қайд этди

    04.01.2021, 12:00

    Криштиану Роналду расмий ўйинлардаги голлари сони бўйича Пеледан ўзиб кетди

    04.01.2021, 11:00

    WhoScored «Женоа» — «Лацио» учрашувида футболчилар олган балларни эълон қилди. Элдор Шомуродов энг яхшилардан бири

    04.01.2021, 10:26

    Ла Лига. «Барселона» сўнгги ўриндаги жамоани базўр мағлуб этди

    04.01.2021, 03:25

    А Серия. «Ювентус» Роналду дубль қайд этган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, «Милан» ўн ўйинчи билан Инзаги жамоасини енгди

    04.01.2021, 03:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00

    Хитой чивинлар тарқатаётган вирусга қарши дронларни ишга солди

    Дунё | 7 август, 14:45

    Фильмларда фақат энг синчков томошабинлар илғайдиган яширин ишоралар

    Кино | 7 август, 14:30

    Ғазода беморлар учун қон танқислиги кўпайди

    Дунё | 7 август, 14:15

    Дарвин Нуньес фаолиятини “Ал-Ҳилол”да давом эттиради

    Спорт | 7 август, 14:08

    50 йил кутилган лойиҳа: Италияда дунёдаги энг узун осма кўприк қурилади

    Дунё | 7 август, 13:57

    Сурхондарёдаги айрим йўлларда тезлик соатига 130 километр этиб белгиланади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:40

    Жанубий Корея прокуратураси собиқ биринчи хонимни ҳибсга олишни талаб қилмоқда

    Дунё | 7 август, 13:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.