«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду расмий ўйинлардаги голлар сони бўйича Пеленинг кўрсаткичини янгилади.
А Серия 15-тури доирасида 3 январь куни «Удинезе»га қарши баҳсда (4:1) Роналду дубль муаллифига айланди. Бу португалиялик футболчи учун расмий ўйинлардаги 757 ва 758-гол бўлди.
Роналду «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Ювентус», шунингдек, Португалия терма жамоаси сафида умумий 1032 та ўйин ўтказган.
Пеле 812 та расмий ўйинда 757 та гол урганди.
Аввалроқ «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бир клуб сафидаги голлар сони бўйича Пеленинг рекордини (643) янгилаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)