• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Машҳур аёллардан 2021-учун руҳлантирувчи афоризмлар

    Ҳар кимнинг ўз ҳикояси ва ўзига яраша кечинмалари бўлади. Баланд чўққиларни забт этишни кўзлаган инсон қийинчиликларни енгишни ҳам билиши, ҳар гал қоқилганидан кейин уст-бошини қоқиб йўлида давом этиши керак. У ёки бу соҳада донг таратиш, ишининг устаси бўлиш ёки шахсий муносабатлар борасида омад чопиши ҳам инсоннинг ўзига ва танлаган йўли, ҳаётдан олган сабоқларига боғлиқ. Тўғри хулоса чиқариш, ҳар қандай вазиятда ҳам енгилмаслик учун эса муваффақиятга эришган инсонларнинг қарашлари қайсидир маънода туртки бўлиши мумкин.

    Мэй Маскнинг «Режаси бор аёл: бахтли ҳаёт қоидалари» китобидан:

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    «Модель сифатидан мен 10 тадан 9 марта рад жавобини оламан. Бирор нима ўхшамаганида бунинг сабабини қидириш керак. Кўп аёллар ўз кучига ишонмайди. Улар ҳамма соҳада муваффақиятга эришиш керак деб ҳисоблайди, атрофдагиларнинг танқидидан эзилади ёки ҳаммасини бирданига амалга оширмоқчи бўлади ва муваффақиятга эриша олмайди. Уддасидан чиққан ишингиз билан шуғулланинг ва ҳар жабҳада мутлақ энг яхши бўлишга интилманг».

    Крисси Тайгеннинг шахсий блогидан:

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    «Мен билан боғлиқ воқеа (боласи тушиб қолган) юракларингизда қайғули из қолдирганидан афсусдаман. Аммо шундан кейин ҳаётимда инсонларнинг яхши амаллари билан боғлиқ лаҳзалар пайдо бўлди. Дўконга борганимда сотувчи билдирмасдан харид аравачам ичига гул солиб қўйибди. Баъзида одамлар менга хат юборади. Аксари аёллар бундай қувончли кичик лаҳзаларни ҳис қила олмаслигидан афсусдаман. Сиз билан боғлиқ ҳодисалар билан бўлишидан қўрқмаслигингизни ҳамда сизга қалбини очаётган инсонларга бефарқ бўлмаслигингизни сўрайман. Баъзилар ҳали ҳам сукут сақлашни афзал билгани сабаб ҳам барчага яхши муносабатда бўлинг».

    Кейт Миддлтоннинг 2020 йил февралда Happy Mum подкасти бошловчиси билан суҳбатидан:

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    «Болалар билан бирга сайр қилиш каби энг оддий ишларни амалга ошириш қанчалик муҳим эканлигини жуда яхши биламан. Барча қийинчиликларга қарамасдан, ота-она сифатида биз мана шундай оддий лаҳзалар фарзандларимиз хотирасида қолишини ёдда тутишимиз керак. Мен бу буни ёддан чиқармасликка ҳаракат қиламан. Қизим Шарлоттанинг қўнғироқ гулни ҳидлаётгани акс этган сурати бор ва айнан шу суратга муҳрлангани каби онлар мен учун катта аҳамиятга эга. Мен ҳар куни мана шунга ўхшаш ҳатто аҳамиятсиздек туюлган кичик нарсаларни вақтим бўлмаса ҳам қайд этишга ҳаракат қиламан. Болалигингиз билан боғлиқ қайси хотираларни эслай оласиз? Дам олиш кунлари дарс бажариб ўтирганингизними ёки ота-онангиз билан оловда сосиска пиширганингизними? Истардимки, фарзандларим оиламизни соҳилга бирга борадиган ҳолда эслаб қолсин. Уларнинг хотирасида уйдаги стрессли вазиятлар муҳрланишини хоҳламаган бўлардим».

    «Мен доим фарзандларим олдида ўзимни айбдор ҳис қилиш ҳисси билан курашаман. Буни ҳис қилмаслигини таъкидлайдиган аёлларни алдайди, деб ўйлайман. Ушбу туйғу фарзанд дунёга келиши биланоқ пайдо бўлади. Шу билан бирга, катта масъулиятни ҳам ҳис қиламан. Сўнгги йиллар давомида, ҳатто ҳомиладорлик вақтимда ҳам бошқачароқ амалга оширишим мумкин бўлган кўп нарсани ўргандим. Онанинг эмоционал ҳолати тўғридан-тўғри болада акс этади. Учинчи фарзандимга ҳомиладор вақтим нима яхши эканини биринчисига ҳомиладор вақтимдан кўпроқ тушунганман».

    Аня Тэйлор-Жой Marie Claire журналининг 2020 йил октябрь сони учун берган интервьюсидан:

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Бетнинг хислатларидан менга энг ёққани («Қироличанинг юриши» сериалида Ана Тэйлор-Жой гавдалантирган бош қаҳрамон) аёлнинг 1960 йилда яшашига қарамай, ўша даврга хос: ‘Сен қиз боласан, буни исташинг мумкин, буни йўқ, дунё сени мана шундай кўришни истайди’, деган стандарт меъёрлари ва кўрсатмаларига риоя қилмайди. Кишининг жинси ёки ўзини қандай идентификация қилиши орзуларни чекламаслиги, шуғулланиш мумкин бўлган иш ёки соҳани белгилаб бермаслиги керак».

    Александрия Окасио-Кортеснинг 2020 йил июлдаги нутқидан:

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    «Фикримча, қиз фарзанд ўстирган ҳар қандай эркак виждонли инсон бўлиб қолмайди. Рафиқаси борлиги ҳам уни виждонли қилиб қўймайди. Бошқаларга ҳурмат-иззат ва муносиб муносабатда бўлган инсонгина виждонли бўлади».

    Леди Гаганинг CBS Sunday Morning’га берган интервьюсидан:

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    «Ҳаётимда эрталаб уйғонганимда ўзимни Леди Гага эканлигимни эслаб, ғамга ботган давр бўлди. Мен таниқлилигим, юлдузлигимдан нафратланганман. Оиламдан бошқа яшаш учун сабаб топа олмаганман. Бундай оғир тушкунлик мени узоқ вақт тарк этмади ва мен ҳеч нима қила олмадим. Кейин эса ва ниҳоят қўшиқ ёзишга қайтдим ва кечинмаларимни мусиқа орқали ифодалашга ҳаракат қилдим. Эндиликда мен Леди Гагани ёмон кўрмайман. Энди пианинога қараб: ’Бу мен яхши кўрадиган пианино. У инсонлар мени тинглашларига имкон беради’, деб ўйлайман».

    Долли Партоннинг Marie Claire’га берган интервьюсидан:

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    «Ўзим ҳақимдаги қўшиқларни ёзиш вақти ақлим, қалбим ва ҳис-туйғуларим сўзлаган кечинмаларни қоғозга тушираман. Аммо менда эмпатия юқори даражада бўлгани сабаб ҳам бошқа одамлар, уларнинг бошидан ўтган нарсалар ҳақида ҳам ёза оламан. Одамларни чин қалбдан, самимий яхши кўраман, бир одамда қандайдир яхши хислат топишга ҳаракат қиламан. Дунёда содир бўлаётган нарсалар менга таъсир қилиши ва мен бу ҳақида ёза олишимдан бахтлиман. Мусиқачи сифатида бу мен учун жуда муҳим. Қўшиқ мен учун ҳамма нарса. Ҳар бир одам янги қўшиқ».

    Мэй Маскнинг МC@WORK 2020 конференциясида Александр Ципкин билан суҳбатидан:

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    «Аёлнинг она бўлишни исташи яхши, аммо у фарзанднинг вояга етиши ва шундан кейин шуғулланишга бошқа юмуш топиши кераклигини тушуниши керак. Барчамизда узоқ муддатли стратегия бўлиши керак».

    Наталья Водянова Marie Claire’даги мақоладан:

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    «Пандемия, табиий ҳалокатлар, сиёсий ва ҳарбий ихтилофлар — ушбу йил ҳаётни ағдар-тўнтар қилиш бўйича рекорд қўйди. Аммо ҳаётий вазият ва атрофдаги инсонларга қандай муносабатда бўлиш ҳар қандай даврда ҳам инсоният назорати доирасида қолади. Айнан ҳозир қийинчиликларни енгиб ўтиш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлашиш кераклигига ишончим комил. Бунинг учун бир-биримизни тинглашни билиш жуда ҳам муҳим. Ҳаёт турфалиги билан гўзал, бошқалардан ажралиб туриш ва ностандарт ёндашув бизнес ва санъатда анчадан бери қадрланади».

    Мавзуга доир:

    • Қандай қилиб миллионер фарзанд тарбиялаш мумкин? Илон Маскнинг онаси фарзандларни тарбиялаш сири билан бўлишди
    • Вақтингизни бировнинг дардини эшитишга сарфламанг: Кўпроқ нарсага улгуриш учун 3 тавсия

    03.01.2021, 14:56   Изоҳ (0)   41597
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пальтоларни тўғри сақлаш бўйича 5 та оддий маслаҳат (фото)

    03.01.2021, 11:57

    Янги йилнинг аввалида амалга оширилиши керак бўлган 7 та муҳим иш

    02.01.2021, 08:56

    Аёллар корига ярайдиган 6 тавсия: Қандай қилиб қоғоз салфетка ёрдамида гўшт пишириш ва нонни юмшоқ сақлаш мумкин?

    01.01.2021, 08:56

    2020 йил ўзимиз ва уйимиздаги нималарни буткул ўзгартирди?

    31.12.2020, 18:57

    Тўқимами ёки ҳақиқат: Боланинг Қорбобо ҳақидаги саволларига жавоб беришнинг 4 усули

    31.12.2020, 16:55

    Энг яхши ёрдамчи: робот-чангютгич ҳақида 5 та қизиқарли маълумот

    29.12.2020, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Паркинсон касаллигини кислород етишмовчилиги билан даволаш таклиф этилди

    Дунё | 6 август, 20:20

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Август учун қанча фуқарога пенсия ва нафақа тўлангани маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 6 август, 20:10

    Минглаб исроилликлар ватанларини тарк этиб, Греция, Кипр ёки Португалияга кўчиб кетмоқда

    Дунё | 6 август, 19:57

    Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:46

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30

    Англияда қарға синган қанотини даволаган ветеринарга қайтиб келди

    Дунё | 6 август, 19:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.