Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси 2021 йил 6 январь куни чақирилади. Бу ҳақда Сенатнинг ахборот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда.
Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги, «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Аввалроқ Ўзбекистон Конституциясига қандай ўзгартиришлар киритилиши маълум қилинганди. Кейинроқ Акмал Саидов Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласидаги баҳсларга муносабат билдириб ўтди.
Изоҳ (0)