• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Жиззахча тендерлар-2». Бир неча юз млрд сўмлик лойиҳаларни вилоят ҳокими ўринбосарининг қариндошлари қўлга киритгани маълум бўлди

    Telegram’даги «Давлетовуз» канали Давлат харидлари портали маълумотларига таяниб Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Солиевнинг қизига тегишли компания 2 миллиард сўмлик лойиҳаларни қўлга киритганини маълум қилган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу борада ўрганишлар ўтказиб, натижалари бўйича ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилишини билдирганди.

    Фото:  «Дарё»

    Фото:  «Дарё»

    26 декабрь куни канал «Жиззахча тендерлар-2» сарлавҳали янги суриштирувни эълон қилди. Унга кўра, Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Раҳмонқулов Акрам Баҳриддиновичнинг қариндошлари ижтимоий ва бошқа соҳа объектларини қуриш бўйича бир неча юз миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритган. Қизиғи, Акрам Раҳмонқулов ўзи қариндошлари ютган тендерларда комиссия раиси сифатида ваколатли шахс бўлган.

    Очиқ манбалардаги маълумотлар асосида ўтказилган суриштирувлар вилоятдаги аксарият давлат буюртмалари Акрам Раҳмонқуловнинг қариндошлари дея тахмин қилинаётган шахсларга тегишли хусусий компаниялар ўртасидаги тақсимлаб олинган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

    1. Раҳмонқулов Акбар Баҳриддинович 100 фоиз улушга эгалик қиладиган ҳамда Раҳмонқулов Алишер Баҳриддинович раҳбарлик қиладиган «Ж-Қурувчи» МЧЖ «Давлетовуз» ҳисоб-китобига кўра, 120 миллиард сўмдан ортиқ давлат буюртмаларини қўлга киритган. Унда айтилишича, Акбар Баҳриддинович Раҳмонқулов данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш билан шуғулланадиган «Қўниш Бобо Махсус Боғлари» МЧЖ, бетондан қурилиш учун буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган «Зенаткор Темир Бетон Буюмлари» МЧЖнинг (корхонага Раҳмонқулов Адҳам Баҳриддинович раҳбарлик қилади) тўлиқ таъсисчисидир.
    2. Баҳриддинов Шуҳратжон Акрамович тўлиғича таъсисчи бўлган «Қурилиш Таъминоти» МЧЖ ҳам камида 80 миллиард сўмлик давлат буюртмаларини тендерда «ютиб олган». Шуҳратжон Раҳмонқулов 1997 йилдан бери ишлаб келадиган «Камол» хусусий корхонаси эгаси экани ҳам айтилган. Бу компания ҳам вилоятда катта қурилишлардаги иштироки билан танилган.
    3. Тошпўлатов Ихтиёр Бахтиёрович тўлиқ таъсисчиси бўлган «Абдувоҳид Қурилиш Таъмир» МЧЖ 61 миллиард сўмга яқин давлат буюртмаларини тендер асосида, шунингдек, тўғридан-тўғри (манзилли дастурлар асосида) қўлга киритган. Тошпўлатов Ихтиёр Бахтиёрович ҳам она тарафдан Раҳмонқуловларга қариндош бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
    4. Раҳмонқулов Алишер Баҳриддинович тўлиқ эгалик қиладиган «Жиззах Савдо Люкс» МЧЖ яшашга яроқсиз жойларни ижарага бериш ва бошқариш билан, унинг яна бир компанияси — «Равон Йўл Инвест» МЧЖ эса тошни кесиш, ишлов бериш ва пардозлаш билан шуғулланади. Яъни, бу оилага тегишли аксарият корхоналар қурилиш билан алоқадор.
    Юқорида қайд этилганидек, қурилиш бўйича айрим тендерларда Раҳмонқулов Акрам Баҳриддинович тендер комиссияси раиси бўлган. Бундан ташқари, ўзаро афилланган компаниялар битта тендерда иштирок этган ҳолатлар ҳам мавжуд. Масалан, 21 миллиард сўмлик тендерда фақат «Абдувоҳид Қурилиш Таъмир» МЧЖ ва «Қурилиш Таъминоти» МЧЖ иштирок этган.

    Вилоят бўйича тасдиқланган манзилли қурилиш дастурларида юқоридаги компаниялар аллақачон ижрочи сифатида ҳам кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд.

    Фото: «Давлетовуз»

    Фото: «Давлетовуз»

    «Қурилиш буюртмаларида бевосита иштирок этмаса-да, ‘Зенаткор Темир Бетон Буюмлари’ МЧЖ ҳамда ‘Равон Йўл Инвест’ МЧЖ давлат бюджетидан қурилаётган иншоотларда таъминотчилар сифатида иштирок этаётган бўлиши мумкин. Буни фақат назорат органлари текшируви орқали аниқлаш мумкин, агар шунга хоҳиш бўлса, албатта», — дейилади хабарда.

    Аввалроқ Андижонда давлат буюртмаларини буюртмачининг ўзига тегишли компаниялар тақсимлаб олгани маълум бўлганди. Хусусан, «Ягона буюртмачи хизмати» ИК раҳбари Муҳиддин Қодиров ўзига тегишли бўлган Milano Biznes Servis МЧЖга қарийб 20 миллиард сўмлик қурилишга оид давлат буюртмаларини олган.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда коррупция ҳолати ҳақида хабар берган шахслар тўғрисидаги маълумотлар давлат сирини ташкил этиши белгилаб қўйилади
    • Ўзбекистонда мансабдор шахс томонидан ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда

    27.12.2020, 16:11   Изоҳ (0)   27415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 2021 йил учун давлат бюджетини тасдиқлади

    27.12.2020, 15:10

    Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилган Андижон вилояти ҳокими 80 марта «ҳурматли Президент» деди

    27.12.2020, 14:30

    Жиззах вилояти ҳокимининг қизига тегишли компания кўчаларга гул экиш бўйича 1,9 млрд сўмлик яна бир тендерни ютиб олгани маълум бўлди

    27.12.2020, 14:08

    Ўзбекистонда ёлғон ахборот тарқатган шахслар 22 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин

    27.12.2020, 09:30

    Тошкентда пичоқбозликни саҳналаштириб, пиар қилмоқчи бўлган йигитлар 5 суткага қамалди

    26.12.2020, 23:43

    Ўзбекистонда 488 нафар кўнгилли коронавирусга қарши эмланди

    26.12.2020, 23:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазо секторидаги ҳужумда 78 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 июл, 09:44

    Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:35

    Ўзбекистонда сўнгги 6 ойда 23 мингдан ортиқ фуқарода ўткир юқумли ичак касалликлари аниқланди — Санэпидқўмита

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:28

    “Манчестер Юнайтед”га “Ювентус” футболчисини таклиф қилишди

    Спорт | 15 июл, 09:27

    АҚШ Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олмоқчи 

    Дунё | 15 июл, 09:08

    Кадрорти сирлар: қадрдон фильмларни суратга олиш жараёнидаги кутилмаган воқеалар

    Маданият | 15 июл, 08:58

    “Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги икки мавсумида 823 та маҳалла иштирок этмайди

    Ўзбекистон | 15 июл, 08:45

    Владимир Зеленский Украина мудофаа вазирини ўзгартириш ниятида

    Дунё | 15 июл, 08:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.