Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

28 декабрдан бошлаб Туркия ҳудудига авиапарвозлар орқали учиб келадиган йўловчилар коронавирусга топширган тестининг салбий натижасини тақдим этиши керак. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожага таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Дарё»

Ушбу қоида 30 декабрдан бошлаб ерусти транспортида саёҳат қиладиган сайёҳлар учун ҳам амалда бўлади.

Кожанинг сўзларига кўра, сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда мамлакат ҳудудига киритилади. Ҳужжат йўқ бўлса, киритилмайди.

Аввалроқ Туркия меҳмонхоналарида Янги йил муносабати билан кўнгилочар дастурларни ўтказиш тақиқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Янги йил байрамлари даврида — 31 декабрь куни соат 21:00 дан 4 январь соат 05:00 га қадар мамлакатда комендантлик соати амал қилишини эълон қилди. «Биз аввалроқ кўрган чора-тадбирлар шарофати билан COVID-19’га алоқадор беморлар ва ўлимлар сони бошқа мамлакатлардагига нисбатан жиддий равишда пасаяётганини кузатяпмиз», — деди Эрдўғон.

Изоҳ
Асосий янгиликлар