Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тайванда 21 декабрь куни бир неча ой ичида коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди, деб хабар бермоқда Reuters’га таяниб «Коммерсантъ».

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Орол аҳолиси орасида вирус 12 апрелдан бери, яъни 255 кундан бери қайд этилмаётган эди. Бу коронавирус қайд этилмаган энг узун давр ҳисобланди.

Ҳукуматнинг маълум қилишича, коронавирус 30 ёшли аёлда аниқланган. Аёл вирусни Янги Зеландия фуқароси бўлган учувчи дўстидан юқтирган. Учувчи ноябрь ойи охирида Филиппин ва АҚШга учган, шундан сўнг Тайванга қайтиб келган. Учувчига COVID-19 ташхиси қўйилгунга қадар у аёл билан дўкон ва бутикларда айланишга улгурган.

Шу вақтда у аёлга коронавирус инфекциясини юқтирган. Шу билан бирга, учувчи кейинчалик ҳукуматдан қиз дўсти билан учрашганини яширди, бунинг учун у 300 минг Тайван доллари (10,6 минг доллар) миқдорида жаримага тортилди.

Тахминан 23 миллион киши яшайдиган Тайванда фақат 770 нафар одамда COVID-19 инфекцияси қайд этилган. Уларнинг деярли барчаси мамлакатга келган сайёҳлар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Собянин Москвадаги шифокорларнинг ярмидан кўпи COVID-19’га чалиниб чиққанини айтгани, ЖССТ COVID-19’нинг янги штамми қанчалик хавфлилигига баҳо бергани ҳамда дунёда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1,7 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар