• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ливерпуль»дан «Реал»гача. Чемпионлар Лигаси ўйинларида энг кўп ғалаба қозонган клублар

    Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсуми гуруҳ босқичи баҳслари якунига етди, натижалар сарҳисоб қилинди ва 1/8 финалдаги барча жуфтликлар маълум бўлди. Аммо Чемпионлар Лигаси шундай турнирки, у ҳақида тўхтовсиз гапириш (ёзиш) мумкин. Хўш, агар Чемпионлар Лигасига статистик нуқтаи назардан қаралса, ушбу турнирда қайси жамоалар ғалабалар сони бўйича етакчилик қилади? Қайси жамоада ғалабалар сони кўпроқ? Қуйида ушбу саволга жавоб бериб ўтилади.

    «Ливерпуль» (64 та ғалаба)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Қизиллар» ўз тарихида 6 марта Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган. Улардан биринчиси 1976/77 йилги мавсумда рўй берган бўлса, олтинчиси 2018/19 йилги мавсумда қўлга киритилди. Умуман олганда, Мерсисайд клуби Европанинг энг нуфузли турнирида беқарор ўйин кўрсатади, шунинг учун жамоанинг ғалабалари ҳам нисбатан кам. Масалан, Чемпионлар Лигасининг 2019/20 йилги мавсумида «қизиллар» ўз иштирокини 1/8 финал босқичида якунлади. 2020/21 йилги биринчиликда эса Юрген Клопп шогирдлари узоқроққа боришни мақсад қилмоқда. Бунинг учун жамоа даставвал «чақилмаган ёнғоқ» «Лейпциг» тўсиғидан ўтиши керак бўлади. Бироқ барибир тан олиш лозим, «Ливерпуль» ушбу қарама-қаршиликда фаворит саналади. Қолаверса, жамоа жавоб баҳси яъни, ҳал қилувчи ўйинни ўз уйида ўтказади.

    «Милан» (82 та ғалаба)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Россонерилар» Чемпионлар Лигасида 7 марта ғолиб чиққан. Афсонавий Паоло Мальдини Чемпионлар Лигасида ўтказилган ўйинлар сони бўйича клуб рекордчиси ҳисобланади. Милан клубининг амалдаги директори Европанинг клублар миқёсидаги биринчи рақамли турнирида 139 марта майдонга тушган. «Милан» охирги марта Чемпионлар Лигасида 2013/14 йилги мавсумда ўйнаб, 1/8 финалига қадар етиб борганди. Ўшандан кейин Италия клуби ушбу мусобақада иштирок этгани йўқ. Аммо жамоада ушбу мавсум якунларига кўра Чемпионлар Лигасига қайтиш учун яхши имконият мавжуд. Стефано Пиоли жамоаси А Серия турнир жадвалида етакчилик қилиш билан бирга Европа Лигасида ҳам жадал суръатларда одимлаб бормоқда.

    «Арсенал» (83 та ғалаба)

    Фото: Twitter/@Arsenal

    Фото: Twitter/@Arsenal

    «Канонирлар» бирор марта ҳам Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонмаган. «Арсенал»нинг ушбу турнирдаги энг катта ютуғи – 2005/2006 йилги мавсумда финалга қадар етиб боргани. Ўшанда «тўпчилар» ҳал қилувчи баҳсда «Барселона»га 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Лондонликлар сўнгги марта 2016/17 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнаган. Жамоанинг ушбу турнирдаги сўнгги юриши 1/8 финал босқичида «Бавария»нинг қақшатқич зарбалари билан якун топган. Ўшандан бери Лондон клуби Чемпионлар Лигасини соғиниб яшамоқда. Гарчи жамоада Европа Лигаси орқали қайтиш имконияти мавжуд бўлса-да, «Арсенал»нинг ҳозирги ўйини билан яқин орада нуфузли мусобақага қайтмаслик эҳтимоли юқори.

    «Челси» (85 та ғалаба)

    Фото: «Челси» ФК

    Фото: «Челси» ФК

    Лондон клуби ҳамшаҳари «Арсенал»дан фарқли ўлароқ, Чемпионлар Лигасида бир бор ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Бу узоқ 2011/12 йилги мавсумда содир бўлган. Қизиғи шундаки, «Челси»нинг амалдаги устози Фрэнк Лэмпард «кўклар»нинг ушбу мусобақадаги иккинчи энг яхши тўпурари ҳисобланади. Собиқ ярим ҳимоячи клуб сафида (Чемпионлар Лигасида) 23 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Фақатгина Дидье Дрогбада ундан кўпроқ гол урган – 36 та. Ҳозирда эса айнан Лэмпард «Челси»ни Чемпионлар Лигасида муваффақият сари етакламоқда. 2020/21 йилги мавсумда «аристократлар» ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Албатта, лондонликлар 1/8 финал босқичида жуда жиддий рақиб «Атлетико»га дуч келди. Аммо жамоанинг ҳужум салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, имкониятлар 50 га 50.

    «Порту» (88 та ғалаба)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Португалиянинг амалдаги чемпиони мунтазам равишда Чемпионлар Лигасида қатнашиб келади. Боз устига «аждарлар» Чемпионлар Лигаси бош совринини икки марта боши узра баланд кўтарган. Бу илк бор 1986/87 йилги, охиргиси эса 2003/04 йилги мавсумда содир бўлган. 2004 йилда «Монако»га қарши кечган финал ўйинидаги ғалабадан кейин жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийи Жозе Моуриньо автоматик равишда топ-мураббийга айланганди. Шундан сўнг португал клубига Чемпионлар Лигасида бошқа ғалаба қозониш насиб этмади. Бироқ жорий мавсумда «аждарлар»да ҳеч бўлмаганда сенсация кўрсатиш имконияти мавжуд. 1/8 финал босқичида жамоа аввалги қудратини бироз йўқотган «Ювентус»га дуч келди.

    «Ювентус» (104 та ғалаба)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Кекса синьора» Чемпионлар Лигасида икки марта ғалаба қозонган, аммо бу анча олдин бўлган: биринчиси 1984/95 йилги мавсумда, иккинчиси эса 1995/96 йилги биринчиликда. Ўшандан кейин туринликлар 5 маротаба турнир финалига қадар етиб келди, аммо уларнинг барчасида муваффақиятсизликка учради. Жамоанинг бу мавсумдаги имкониятлари ҳам унчалик юқори эмас. Тўғри, жамоада ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қилоладиган Роналду бор, аммо унутмаслик керакки, футбол 11 киши бўлиб ўйналади ва Криштиануга ҳам ёрдамчилар керак. Андреа Пирло бошчилигидаги «Ювентус» эса ҳозирда ўта беқарор футбол намойиш этмоқда. «Кекса синьора» Чемпионлар Лигасида ўз гуруҳида биринчи ўйинни олди, аммо ҳали қилинадиган ишлар бир дунё экани кафтдек кўриниб турибди. Юқорида қайд этилган ўша «Порту» Турин клубига етарлича муаммолар туғдира олади.

    «Манчестер Юнайтед» (124 та ғалаба)

    Фото: Utdreport

    Фото: Utdreport

    «Манчестер Юнайтед»га сўнгги йилларда Чемпионлар Лигасида барқарорлик етишмаяпти. Камига жамоа ҳар доим ҳам у ерда ўйнагани йўқ. «Юнайтед» 2020/21 йилги мавсумда бир неча йиллик танаффусдан кейин Чемпионлар Лигасида қатнашди, аммо ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, Европа Лигасига равона бўлди. Умуман олганда, «Манчестер Юнайтед» ушбу мусобақада уч марта ғолиб чиққан – 1967/68, 1998/99 ва 2007/08 йилги мавсумларда. Сўнгги ғалабадан кейин жамоа яна 2 марта финалга йўл олган, аммо ҳар иккала сафар ҳам «Барселона» ундан ғалабани илиб кетган. Нейтрал кузатувчи сифатида айтиш мумкинки, яқин йилларда «Юнайтед»нинг Чемпионлар Лигасида яна бу қадар узоққа бориши ҳақиқатдан йироқдир. Бу амалга ошиши учун эса жамоа ҳеч бўлмаганда, мусобақада қатнашиши керак.

    «Бавария» (150 та ғалаба)

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Мюнхен клуби ўз тарихида 6 марта Чемпионлар Лигаси бош совринини ўзиники қилган. Шунингдек, жамоа мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳамдир. Камига «қизил машина» 2020/21 йилги мавсумда ҳам асосий даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда. Эътиборлиси, Мюнхен клубининг ушбу мусобақадаги рекордчилари ҳозирда жамоанинг етакчилари ҳисобланади: Роберт Левандовски «Бавария»нинг Чемпионлар Лигасидаги энг яхши тўпурари (54 та гол) бўлса, Томас Мюллер турнирдаги ўйинлар сони бўйича етакчи ҳисобланади (123). Жамоанинг плей-офф босқичига чиққанлигини ҳисобга олиб, ҳар иккала футболчининг ўз статистикасини яна-да яхшилаб олишига шубҳа йўқ.

    «Барселона» (160 ғалаба)

    Фото: Marca

    Фото: Marca

    «Барселона» 5 бор кўҳна қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ғолиб бўлган. Эътиборга молик жиҳати, каталонияликлар Чемпионлар Лигаси финалларида ютқазишдан кўра кўпроқ ғалаба қозонган (5 ғалаба ва 3 мағлубият). Сўнгги 5 йил ичида эса жамоа чорак финал босқичидан нарига ўта олмаяпти. Фақатгина 2018/19 йилги мавсумда каталон клуби ярим финалгача етиб борди, у ерда нима бўлганини эса кўпчилик узоқ вақт давомида эсидан чиқармаслиги аниқ. Ҳозирги «Барселона» катта ютуқларга даъво қилиши бироз қийинроқ: молиявий инқирозлар, авлодлар алмашинуви ва зиддиятли ички муҳит бунга йўл қўймайди. Ҳа, футбол шундай бешафқат ўйин. 2020/21 йилги мавсумда жамоа 1/8 финал босқичида ПСЖ билан тўқнаш келади. Тан олиш лозим, айни дамда парижликлар ушбу жуфтликнинг фаворити.

    «Реал» (162 та ғалаба)

    Фото: Twitter/@realmadrid

    Фото: Twitter/@realmadrid

    «Реал Мадрид» – Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши клуб. «Қаймоқранглилар» ушбу мусобақада нақ 13 бор бош совринга эга чиққан. Ушбу кўрсаткич бўйича 2-ўринда 7 та кубок билан «Милан» бормоқда. «Реал» кетма-кет уч мавсумда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан ягона ва биринчи клуб. Аммо сўнгги йилларда «қироллик клуби» Чемпионлар Лигасида бироз позициясини бой берди. Ўтган мавсумда «қаймоқранглилар» мусобақани 1/8 финал босқичидаёқ тарк этди. 2020/21 йилги мусобақаларда эса клуб ўз тарихида илк марта гуруҳ босқичида қолиб кетишига бир бахя қолди. «Реал» сўнгги вақтлардаги ўйинлари билан мухлисларини бироз шубҳалантирмоқда, аммо унутмаслик керак, ЕЧЛ айнан Мадрид клубининг мусобақасидир.

    Бошқа мақолалар:

    • Обамеянг, Мане ва Салоҳ. Африканинг айни дамдаги энг яхши футболчилари
    • Алисон Бекердан Неймаргача. Пентакампеонлар юртининг айни дамдаги энг яхши футболчилари

    19.12.2020, 15:00   Изоҳ (0)   20859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир ой деганда сафга қайтган Златан Ибрагимович яна жароҳат олди

    19.12.2020, 14:00

    «Боруссия Д»нинг 16 ёшли ўйинчиси яна бир рекорд қайд этди

    19.12.2020, 13:00

    Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди

    19.12.2020, 12:04

    Рональд Куман «Барселона»нинг «Валенсия»га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди

    19.12.2020, 11:05

    Геннадий Головкин енгилмас боксчини муддатидан аввал таслим этди

    19.12.2020, 08:39

    Бундеслига. «Боруссия Д» Берлинда мағлубиятга учради

    19.12.2020, 08:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.