«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович машғулотлар вақтида яна жароҳат олди.
39 ёшли футболчи 22 ноябрда сон мушакларидан жароҳат олганди. 18 декабрь куни Златан жамоавий машғулотларда иштирок этди. Машғулотлар сўнгида швециялик футболчи болдирида оғриқ сезган.
МРТ хулосалари мушакларда қон йиғилганини кўрсатган. Янги муолажалар ўн кундан кам бўлмаган вақтни олиши айтилмоқда.
Шу тариқа Ибрагимович 2020 йил охиригача бўлган ўйинларда иштирок эта олмайди. Футболчи А Серия доирасидаги «Сассуоло», «Лацио» ва «Беневенто»га қарши баҳсларни ўтказиб юборади. Шунингдек, 6 январь кунга мўлжалланган «Ювентус»га қарши баҳсда иштирок этиши номаълум бўлиб қолмоқда.
Златан А Серия жорий мавсумида 6 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)