Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида (-72,5 кг) IBO ҳамда IBF чемпионлик камарлари соҳиби Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) 19 декабрь тонгида навбатдаги жангини ўтказди.
Головкин полшалик енгилмас боксчи Камил Шереметага (21-1, 5 КО) қарши рингга кўтарилди. Жангда қозоғистонлик боксчи устунликка эга бўлди ва 7 раунд давомида рақибини тўрт бор нокдаун ҳолатига туширди.
8-раунд олдидан Шереметанинг мураббийлари жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
Шу тариқа Головкин IBO ва IBF чемпионлик камарларини ҳимоя қилди.
Головкин ва Шеремета ўртасидаги жанг видеосини бу ерда кўриш мумкин — ҳавола
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)