Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хорижий олий таълим муассасаларида ўқийдиган Ўзбекистон фуқаролари бўлган талабалардан коронавирусга тест текширувлари истисно тариқасида арзонлаштирилган нархда амалга оширилиши белгиланди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Эндиликда чегара ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудига кириб келаётган ушбу талабалардан COVID-19’га тест текширувлари истисно тариқасида 50 000 сўмдан ошмаслиги лозим (хусусий лабораторияларда ўтказиладиган бундай тестларнинг тахминий нархи 250 минг сўм атрофида). Бунда талабалар паспорт ҳамда талабаликни тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишлари лозим.

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси кўплаб мурожаатлардан келиб чиқиб шундай қарор қабул қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди