• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Азиз Абдуҳакимов Tashkent City Park ҳудудига кириш пуллик қилиб қўйилганига муносабат билдирди

    2020 йилнинг 17 декабридан бошлаб Tashkent City Park ҳудудига кириш пуллик қилиб қўйилди. Мазкур боғ ҳудудини томоша қилиш учун белгиланган нархлар ижтимоий тармоқларда кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. ОАВ вакиллари ушбу ҳолат юзасидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимовнинг муносабатига қизиқиб, унга бир қанча савол билан юзланди.

    Эслатиб ўтамиз, 17 декабрдан бошлаб Tashkent City боғига байрам арафаси ва Янги йил кунларида кириш пуллик этиб белгиланди. Байрам чипталари нархи 5 ёшгача бўлган болаларга — бепул, 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун — 5 000 сўм, 12 ёшдан катталар учун — 10 000 сўм, пенсионерларга — 5 000 сўм (гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда), ногиронлиги бўлган шахсларга — бепул (гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда), енгил автомобилда кириш — 20 000 сўм (йўловчиларни ҳисобга олган ҳолда) этиб белгиланган.

    Азиз Абдуҳакимов

    Азиз Абдуҳакимов
    Фото: «Дарё»

    «Tashkent City дирекцияси тижорий ташкилот. Нима учун пуллик этиб белгиланганлиги тўғрисида унинг эгаларидан ҳам сўраб кўриш керак. Бу ҳолатни ҳали ўрганмасдан туриб, хулоса бериш қийин. Қолаверса, Tashkent City дирекциясининг ҳақ-ҳуқуқлари бўйича бу тўғри ёки нотўғри, деб қарор чиқарсак ҳам хато бўлади. Балки, уларнинг кундалик, масалан, чиройлиги ёки ҳаммани ўзига жалб қилиб туришлигини сақлаб қолиш мақсадида сарфланадиган қандайдир харажатлари кўпайгандир. Бунинг аниқ сабабларини ўрганиш лозим. Бошқа боғларга борсангиз ҳам, айниқса, хусусий боғларнинг барчаси киришни пуллик қилиб қўйган», — деди у.

    Абдуҳакимов «Бу ҳолатни ички туризмга таъсири тўғрисида нима дея оласиз?», деган саволга қуйидагича жавоб берди:

    «Туризм шундай нарсаки, дунёнинг қаерига борсангиз ҳам тарихий обидаларни кўриш, зиёрат қилиш ёки эсдалик совғалари сотиб олиш учун барибир харажат қиласиз. Tashkent City Park ҳудуди жуда кўп одамларни ўзига жалб қилади. Ҳақиқатан чет элга боришга имконияти йўқ аҳоли, айниқса, вилоятлик кўплаб ҳамюртларимиз шу ерга келишади. Боққа киришнинг пуллик қилиб қўйилгани бўйича юқорида айтганимдек, мутасаддиларнинг ўзидан аниқ изоҳ олиш керак», — деди бош вазир ўринбосари.

    Аввалроқ Tashkent City халқаро ишбилармонлик дирекцияси раҳбари Баҳром Ризаев боққа кириш нима учун пуллик бўлганига изоҳ берган эди.

    Маълумот учун, 2019 йилнинг октябрь ойида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent City очилиши муносабати билан қилган видеомурожаатида «Бу — халқимиз учун. Бу жой — миллатимиз учун. Илоҳим, миллатимизга ушбу яхши жой буюрсин! Халқимиз келиб, яйрасин! Фарзандлари билан ўйнаб, кулсин! Ҳаммаси халқимиз, Ўзбекистон халқи учун ва азиз, меҳрибон миллатимиз учун!», деган эди.

    18.12.2020, 20:33   Изоҳ (0)   65390
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Пуллик режимни бир ойга режалаштирганмиз». Tashkent City маъмурияти боғга кириш пуллик бўлгани юзасидан изоҳ берди

    18.12.2020, 19:56

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Солиқ тўловчилар Tashkent City’га кирганида пул тўласа, адолатли бўлса керак»

    18.12.2020, 19:32

    Шавкат Мирзиёев раислигида МДҲ саммити бўлиб ўтди

    18.12.2020, 19:08

    Олий ва ўрта таълим вазири олий таълим муассасаларида ҳижоб ўраб юриш масаласига изоҳ берди

    18.12.2020, 18:52

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво яна совиб, қор ёғади

    18.12.2020, 18:28

    Ўзбекистонда 2020 йилнинг 9 ойида газ экспорти 2019 йилга нисбатан 78 фоизга камайди

    18.12.2020, 18:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.