Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12206.13
    • RUB 127.07
    • EUR 12981.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +27°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина учун 3 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда — Тимур Ишметов

    18.12.2020, 16:26 15956

    Ўзбекистон 2021 йилда коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун 3 триллион сўм ажратиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда молия вазири Тимур Ишметов Сенат ялпи мажлисида маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги масала муҳокама қилинди ва молия вазири соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилиши режалаштирилган маблағлар ҳақида маълумот берди.

    «Соғлиқни сақлаш тизимида жами тадбирлар учун 4 триллион сўм, шу жумладан, коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун 3 триллион сўм ажратиш режалаштирилмоқда», — дейди молия вазири.

    Жумладан:

    • Сирдарё вилоятида тажриба тариқасида «электрон соғлиқни сақлаш» тизимини кенг жорий этиш, ягона миллий стандартлар асосида интеграциялашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси мажмуасини яратиш учун 28 миллиард сўм;
    • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси учун 126 миллиард сўм (2020 йилда 100 миллиард сўм);
    • фуқароларга нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш харажатлари учун 138 миллиард сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда (2020 йилда 131 миллиард сўм).

    Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича стационар муассасаларда имтиёзли тарзда даволанувчи беморларга, биринчи навбатда, ижтимоий аҳамиятга эга ҳамда инфексион касалликларни даволовчи муассасаларда озиқ-овқат харажатлари ҳозирги кундаги озиқ-овқат нормаларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилган. Бунинг натижасида озиқ-овқат харажатлари 2020 йилдаги 353 миллиард сўм маблағ 1,7 баробарга оширилган ҳолда 614 миллиард сўмга, дори-дармон учун 2020 йилда ажратилган 1 триллион 400 миллиард сўм маблағ 1,3 баробарга оширилган ҳолда 1 триллион 800 миллиард сўмга етказилган.

    Шунингдек, аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш учун 28 миллиард 870 миллион сўм, тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлаш харажатлари учун 2 миллиард сўм, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 20 миллиард сўм, соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш харажатлари учун 7 миллиард 700 миллион сўм ажратилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, ноябрь охирларида Ўзбекистоннинг Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 13,4 триллион сўмгача оширилгани тўғрисида хабар берилганди. Ушбу маблағларнинг 3,63 триллион сўми коронавирусга қарши кураш бўйича тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган.

    Мавзуга доир:

    • 2021 йилги Ўзбекистон давлат бюджети дефицит билан қабул қилиниши кутилмоқда
    • Ўзбекистонда 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга 17,1 трлн сўм ажратилади

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    300 дан ортиқ: Қорабоғдаги портлашда ҳалок бўлган ва яраланганлар сони маълум қилинди

    Бугун, 13:10

    Қурилиш материаллари саноатида хорижнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

    Бугун, 13:31
    Reklama

    Ханчжоу—2022. Абдумалик Ҳалоков Хитой Тайпейи вакили устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

    Бугун, 13:07

    НАТО Қрим яқинида парвозлар сонини уч бараварга оширди

    Бугун, 12:57

    Инсулинга резистентлик белгилари: улар эътиборсиз қолдирилганида қандли диабет юзага келиши мумкин 

    Бугун, 12:57

    Мудофаа вазири Тошкентда АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари билан учрашди

    Бугун, 12:54

    InfinBANK’дан фоизсиз кредит: эртакми ё ҳақиқат?

    Бугун, 12:00
    Reklama

    Латвияда машинасига “мен русман” стикерларини ёпиштирган ҳайдовчилар жаримага тортилиши мумкин

    Бугун, 12:35

    Қирғизистоннинг ун ва буғдой экспортини тақиқлаши Ўзбекистон бозорига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди –  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Бугун, 12:34

    Дунё мамлакатлари 2025 йилга бориб кибержиноятлардан 10,5 трлн доллар зарар кўриши мумкин

    Бугун, 12:19

    Уилл Смит 55 ёшни қарши олди: Голливуд юлдузи иштирокидаги энг яхши фильмлар

    Бугун, 11:44

    Тавсия этамиз

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    16:00 / 25.09.2023

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    21:00 / 25.09.2023

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    15:00 / 25.09.2023

    Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW

    20:00 / 25.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?