2020 йил 16 декабрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда давлат раҳбари жамиятдаги муаммоларни кўтариб чиқаётгани учун ОАВ вакиллари ва блогерларга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
«Менга баландпарвоз гаплар ва рақамлар керак эмас. Жойлардаги раҳбарларнинг ишлари натижадорлигига ижтимоий тармоқларда халқимиз холис баҳо бермоқда. Тўғри, бу кўпчиликка ёқмаслиги мумкин. Аммо журналист ва блогерларимизга, раҳмат, улар борлиги ҳамда очиқлик туфайли муаммолар ошкор этиляпти, биз бундан хабар топяпмиз», — деди Ўзбекистон Президенти.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев электр энергияси бўйича қайси вилоятларда кўп танқислик кузатилаётганлигини маълум қилди
- Шавкат Мирзиёев электр энергияси, табиий газ ва кўмир таъминотида йўл қўйилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида гапирди
- «Электр, табиий ва суюлтирилган газ, иссиқлик таъминотидаги узилишлар ҳамда бензин нархининг ошгани аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда» – Шавкат Мирзиёев
Изоҳ (0)