Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хабар берилганидек, Туркиянинг Коня шаҳрида 7 декабрдан 17 декабргача буюк мутафаккир Жалолиддин Румий вафотининг 747 йиллиги муносабати билан «Шаби арус» маросимлари доирасида тадбирлар ўтказилмоқда. Унда ўзбекистонлик журналистлар ҳам иштирок этмоқда.

Сафарнинг илк кунида ОАВ вакиллари «Панорама» музейи ҳамда Мавлоно мажмуаси, Ирфан свилизацияси ва маданиятни тадқиқ қилиш марказларига ташриф буюрди.

Панорама музейи

Коня панорама музейи шаҳар муниципалитети томонидан 2017 йилда ишга туширилган бўлиб, ўша йилнинг декабрида дарвозаларини ташриф буюрувчилар учун очган янги туристик ҳудудлардан саналади. Музей Мавлоно Жалолиддин Румийнинг ҳаёти билан бирга, шаҳарнинг XIII асрдаги тарихини ҳам сўзлайди. Музей Ирфан свилизацияси ва маданиятни тадқиқ қилиш марказининг бир қисми бўлиб, марказнинг ички қисмидаги алоҳида 2 та тизимдан иборат. Панорама қисмида Мавлоно Румийнинг ҳаёт йўли акс этган музей, панорама зали, дунё бўйича 25 та Мавлавий уйларининг макетлари жой олган, 17 та гумбаз билан қуршалган ҳовли мавжуд. Ҳовли даҳлизлари минятуралар, суратлар ва қўл меҳнати намуналари билан безатилган. Музейнинг галерея қисмида Румийнинг туғилишидан то вафот этгунига қадар бўлган умр йўли мой бўёқларда очиб берилган. Шунингдек, унинг дафн маросимига келган турли диндаги меҳмонларни тасвирлаш орқали Коня сабр-қаноат шаҳри эканлиги ҳам чуқур маъно билан ифодаланган.

 

Коня Панорама музейи.

Коня Панорама музейи.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Туркиянинг Эдирне шаҳридаги мавлавийхона.

Туркиянинг Эдирне шаҳридаги мавлавийхона.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Коня шаҳридаги Мавлоно мақбараси макети.

Коня шаҳридаги Мавлоно мақбараси макети.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Гумбазли панорама шаклидаги музей майдони 4460 метр квадрат, уни катта сополли темир дарвозалар ўраб туради. Музейни қуришдан асосий мақсад Конянинг XIII асрлик тарихи, одамлари, хусусан, Жалолиддин Румийнинг босиб ўтган ҳаёт йўли билан жонли таништиришдан иборат.

Суриядаги мавлавийхона макети.

Суриядаги мавлавийхона макети.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Туркиянинг Шонлиурфа мавлавийхонаси макети.

Туркиянинг Шонлиурфа мавлавийхонаси макети.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Туркиянинг Анқара шаҳридаги мавлавийхона макети.

Туркиянинг Анқара шаҳридаги мавлавийхона макети.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Туркиядаги Тоқат мавлавийхонаси макети.

Туркиядаги Тоқат мавлавийхонаси макети.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Панорама музейининг макетлар жойлаштирилган ҳовли қисми.

Панорама музейининг макетлар жойлаштирилган ҳовли қисми.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Истанбулдаги Галата мавлавийхонаси макети.

Истанбулдаги Галата мавлавийхонаси макети.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Газиантеп мавлавийхонаси макети.

Газиантеп мавлавийхонаси макети.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Афён мавлавийхонаси макети.

Афён мавлавийхонаси макети.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Галерея зали

Музейнинг галерея қисми.

Музейнинг галерея қисми.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Жалолиддин Румийнинг отаси Шайх Баҳоуддин Валад 1228 йилда Султон Алоуддин Кайқубод томонидан Коняга таклиф этилган лаҳза.

Жалолиддин Румийнинг отаси Шайх Баҳоуддин Валад 1228 йилда Султон Алоуддин Кайқубод томонидан Коняга таклиф этилган лаҳза.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Румий отасининг сўзи билан Алеппо ва Дамашқда таҳсил олади. Суратда унинг Ҳаллавия билим юртидаги йиллари.

Румий отасининг сўзи билан Алеппо ва Дамашқда таҳсил олади. Суратда унинг Ҳаллавия билим юртидаги йиллари.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мавлоно Румий Коняда бир ҳовуз бўйида кўп китобларни мутолаа қилиб ўтирганида, Шамс Табризий бир дарвеш қиёфасида унинг ёнига келади.

Мавлоно Румий Коняда бир ҳовуз бўйида кўп китобларни мутолаа қилиб ўтирганида, Шамс Табризий бир дарвеш қиёфасида унинг ёнига келади.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Салоҳиддин Заркўб ва Мавлоно.

Салоҳиддин Заркўб ва Мавлоно.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мавлавийхоналар харитаси.

Мавлавийхоналар харитаси.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Румийнинг сўнгги кунлари.

Румийнинг сўнгги кунлари.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Милодий 1273 йил 17 декабрь, Коняда Румийнинг сўнгги лаҳзалари.

Милодий 1273 йил 17 декабрь, Коняда Румийнинг сўнгги лаҳзалари.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Жалолиддин Румийнинг илк марта семани ижро этиши.

Жалолиддин Румийнинг илк марта семани ижро этиши.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Панорама зали

Музейнинг энг ёрқин қисми бу панорама залидир. Мумдан ясалган ҳайкал ва суратлар Конянинг XIII асрдаги кўринишини бор бўйича тасвирлайди. Буюк Ипак ва зираворлар йўлининг марказидан ўрин олган Конядаги тижорий ҳаёт, салжуқийлар султони Кайхусрав ИИнинг сарой дарвозаларидан кириб келиши, Румийнинг илк марта темирчилар шовқинида сема ижро этганини томоша қилиш мумкин. Шу тарзда ягона панорамада Коня шаҳрининг XIII асрдаги санъат, тарих, савдо-сотиқ ва меъморчилик соҳаларидаги фаолиятининг гувоҳига айланиш имконияти бор.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Панорама музейига кириш нархлари.

Панорама музейига кириш нархлари.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Музей шаҳидларнинг яқинлари, уруш фахрийлари, 65 ёшдан катта ва 7 ёшгача болаларга бепул. Талабалардан 2 лира, аҳолидан 5 лира тўлов олинади. Ногиронлар ва қариялар учун шароитлар ҳам инобатга олинган. Лифт ёрдамида ногиронлар музейни ўз аравачаларида айланиш имкониятига эга. Бу ерда экскурсовод, турли тилларда сўзлашувчи гидларнинг хизматидан ҳам фойдаланиш мумкин. Музей 2018 йилнинг июнь ойида Тарихий шаҳарларни қўллаб-қувватлаш Кенгаши томонидан мукофотлангани унинг машҳурлигини ошириб, ўз услубини ҳосил қилишида катта ёрдам берган.

Коронавирус пандемияси даврида ушбу музейда ҳам дезинфекция масаласига жиддий эътибор берилган.

Коронавирус пандемияси даврида ушбу музейда ҳам дезинфекция масаласига жиддий эътибор берилган.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ирфан свилизация ва маданиятни тадқиқ қилиш маркази

Коня буюкшаҳар муниципалитети Инсон ва илм фонди билан биргаликда Ирфан свилизация ва маданиятни тадқиқ қилиш марказида қадимий маданий бойликларнинг ҳимояланиши ва аслига хос равишда тикланиши йўлида илм ҳамда ҳунар ўргатади. Марказ турк ва ислом санъати намуналари асосида қурилган бўлиб, унда Панорама музейи, семахона, анжуманлар зали ва устахоналар ўрин олган. Марказда ҳар ҳафтада сема, текке мусиқаси, мусиқий асбобларда куй чалиш ва ҳоказолар бўйича тренинглар, маҳорат дарслари, панелли семинарлар олиб борилади.

Марказда чарм, эбру санъати, жунга ишлов бериш, най, рубоб, тикувчилик, тасбеҳ, тежиб, ҳуснихат каби устахоналар бор.

Само рақси таълим курслари учун ажратилган зал.

Само рақси таълим курслари учун ажратилган зал.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Дарвешларнинг кийимидаги ўзига хос жиҳатлар тушунтирилмоқда.

Дарвешларнинг кийимидаги ўзига хос жиҳатлар тушунтирилмоқда.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Жалолиддин Румий, деганда кўз олдимизга само рақси келади. Марказ Мавлоно таълимоти асосида само рақси ўқув курсларини ўтказади. Ушбу курсни битириб малакага эга бўлган номзодлар Ирфан свилизация ва маданиятни тадқиқ қилиш марказида айланувчи дарвешлар сифатида ўз ўрнини топиши ва тадбирларда қатнашиши мумкин. Само рақсида дарвешлар оппоқ, узун либосларини ҳилпиратган ҳолда, доира садосига секин-аста айлана бошлашади. Рақс диний маросим ҳисобланиб, у дарвешлар учун худога яқинлашиш йўли саналади.

Само рақсининг вужудга келиши бевосита Мавлоно Румий номи билан боғлиқ. Афсонларга кўра кунлардан бир куни Мавлоно шаҳар бозорларидан бирида тиллага шакл бераётган темирчиларнинг зарбидан келаётган овоздан илҳомланиб қўлларини ёйиб айлана бошлайди. Шундай қилиб само рақси ва дарвешларнинг мавлавия ордени вужудга келган, дейишади. Само маросими илдизлари билан форс ва турк маданиятига бориб тақалади ҳамда шарқ анъаналари билан муқояса қилинади.

Само маросимида дарвеш аввал махсус жуннинг устига чиқади.

Само маросимида дарвеш аввал махсус жуннинг устига чиқади.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Само рақси учун қўшиқ куйланмоқда.

Само рақси учун қўшиқ куйланмоқда.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Эбру санъати маҳорат дарси.

Эбру санъати маҳорат дарси.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Эбру санъати маҳорат дарсига қизиқиш катта.

Эбру санъати маҳорат дарсига қизиқиш катта.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Марказ ҳовлиси.

Марказ ҳовлиси.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Марказ ҳовлиси.

Марказ ҳовлиси.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тасбеҳхонада ясалган тасбеҳ.

Тасбеҳхонада ясалган тасбеҳ.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тасбеҳ ясаш жараёни.

Тасбеҳ ясаш жараёни.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тасбеҳхона.

Тасбеҳхона.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Эбру санъати намуналари.

Эбру санъати намуналари.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Марказ биносининг ташқи кўриниши.

Марказ биносининг ташқи кўриниши.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистон 2022 йилда картошка сотиб олишни камайтирди. Маҳаллий етиштириш эса ошган 
Дунё
Байден Украинага F-16 қирувчилари етказиб берилмаслигини айтди. Оқ уй бунга изоҳ берди
Кино
Мушук Леопольд образини яратган рассом Вячеслав Назарук вафот этди