Мутлақ енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Дейвисон Фигередо (20-1-1) UFC 256 мусобақасининг асосий жангида Брендон Моренога (18-5-2) қарши баҳс олиб борди.
Чемпионлик камари учун кечган баҳсда дуранг қайд этилди ва камар Фигередода қоладиган бўлди.
Бразилиялик яккакурашчи 22 ноябрда бўлиб ўтган UFC 255 мусобақасида Алекс Пересни мағлуб этиб, чемпионликни ҳимоя қилганди. Орадан 22 кун ўтиб Фигередо титулни яна муваффақиятли ҳимоя қила олди. Шу тариқа Дейвисон энг қисқа вақт ичида чемпионликни икки марта ҳимоя қилиш борасида рекорд қайд этди.
Шунингдек, UFC тарихида тўртинчи марта чемпионлик жангида дуранг қайд этилди. Уларнинг сўнгги иккитасида реванш белгиланганди.
Изоҳ (0)