Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган 413 метрлик кўприк қурилади. Бу ҳақда 13 декабрь, якшанба куни Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилояти фаоллари ва тармоқлар мутасаддилари иштирокида ташкил этилган йиғилишда қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилинди.

Қораўзак туманидан Шовот туманигача 79 километрлик темир йўл қурилиши айтилди. Келгуси уч йилда 2 минг 370 километр ички йўлларни таъмирлаш вазифаси қўйилди.

Аввалроқ Хоразмдаги фаоллар йиғилиши давомида Президент Хоразмнинг марраси баланд бўлиши кераклигини таъкидлагани ҳақида хабар берилган эди. Ҳар бир шаҳар ва туман, маҳаллаларда мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, «ўсиш нуқталари» белгиланди.