• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    YouTube’да энг кўп томоша қилинган 5 та турк сериали

    Турк сериаллари дунёнинг турли бурчагидаги томошабинлар севгисини ҳам қозониб келмоқда. Сюжетнинг ўзига хослиги, актёр ва актрисаларнинг ролга киришиб кетиб, ишончли роль ижро қилганидан мухлислар улар ўртасида бир гап бор, деган хулосага келиши ва экран ортидаги қаҳрамонларни ҳаётда ҳам бирга кўришни исташи мумкин. Бу эса киноижодкорлар кўзланган мақсадга эришгани ва томошабинларни сериалга боғлай олганини билдиради. Эътиборингизга YouTube’да энг кўп томоша қилинган мана шундай ўзига хос сериаллар ҳақида маълумот ҳавола этамиз.

    «Садоқатсиз»

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    Туркиянинг ATV каналида эфирга узатилган мазкур сериал YouTube’да 29,2 миллион мартадан кўпроқ томоша қилинган. Жанер Жиндорук ва Жансу Дере  бош қаҳрамон ролини ижро қилган сериал сюжети бахтли ва оилавий муносабатларидан кўнгли тўқ бўлган шифокор аёлнинг эрини хиёнат қилиши билан боғлиқ.

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    Эрининг севгилиси унинг олдига ҳомиладор ёки йўқлигини тиббий текширувдан ўтказиш учун келади. Шундан кейин ажрашишга қарор қилган Ася сир бой бермасдан, турмуш ўртоғини додини беришни режалаштиради.

    «Қурилиш: Усмон»

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    YouTube’да 16,2 марта томоша қилинган сериалда Бурак Ўзчивит, Тамер Йигит ва Эмре Басалак бош қаҳрамон ролини гавдалантиради.Тарихий сериаллар ҳамиша юқори рейтингни қайд қилган, тарихий фактлар билан сюжетнинг тўлиқ тўғри келмаслигига қарамай, актёрлар маҳорати ва ўзига хос костюмлар мухлисларни экран қаршисига михлаб қўяди.

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    2019 йилнинг ноябрида намойиши бошланган «Қурилиш: Усмон» «Эртуғрул» сериалининг мантиқий давоми бўлиб, унда Эртуғрулнинг ўғли, саркарда Усмон Ғозий ҳақида ҳикоя қилинади. Маълумотларга қараганда ушбу сериал мухлислари орасида Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳам бор. У шунчалик қизиққанидан севимли сериалининг суратга олиш майдончасига ташриф буюрган.

    «Эшигимни қоқ»

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    Туркиянинг FOX ТV каналида эфирга узатилаётган сериал YouTube’да 15, 1 миллион марта томоша қилинган. Керем Бурсин ва Ханде Эрчел жуфтлик ролини ижро қилган мазкур сериал Туркиянинг ўзида рейтингда паст кўрсаткичларни қайд қилаётган бўлса ҳам бошқа мамлакатдаги мухлислар қалбидан жой олиб улгурди.

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    Мағрур ва ҳиссиздек кўринган қаҳрамон йигитнинг ҳаёти қувноқ ва самимий қизни учратганидан кейин буткул ўзгариб кетади. Ўз принципларини бошқа бир инсон учун ўзгартирадиган совуққон Серкан ва гўзал  Эда ўртасидаги муносабатлар баъзи вақтда романтикани эсга солса, бошқа пайт муаммо ва кулгили саҳналарнинг мужассамлиги томошабинни зериктирмайди.

    «Маъсумлар хонадони»

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    YouTube’да 14, 8 миллион марта кўрилган сериал Гулсерен Будайжиўғлунинг  машҳур асари асосида суратга олинган. Унинг сюжетини психолог сифатида ишлайдиган опа-сингиллар ва уларнинг оиласидаги муносабатлар ҳамда воқеалар ташкил қилади.

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    Қизларнинг акаси оиласи ва отасига ёрдам беришга ҳамиша шай бўлади ва шахсий муносабатлар ҳақида ўйлашга вақти ҳам бўлмайди. Кунлардан бир кун у Инжи исмли қиз билан танишади ва уни ёқтириб қолади. Бир-бирига кўнгил қўйган жуфтлик муносабатда бўлишига турли тўсиқлар бўлади.

    «Ғаройиб доктор»

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    Данер Олмез ва Онур Туна бош қаҳрамон ролини ижро қилган сериал эса 14, 5 марта томоша қилинган. Шифохона ва унинг ходимлари билан боғлиқ воқеалар устига қурилган сериалда боладек беғубор, аммо истеъдодли жарроҳ Али ҳақида ҳикоя қилинади. Истанбулга келганидан кейин шифохонага ишга кирган Алини ҳамма ҳам илиқ қарши олмайди.

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    Бироқ унинг касбига бўлган муҳаббати, маҳорати, беморларга берадиган ёрдами эътибордан четда қолмайди. Воқеалар ривожининг қизиқлиги билан бирга актёрлар ролини қойилмақом ижро қилгани ушбу сериални энг кўп кўриладиган кинолойиҳалардан бири сифатида эътироф этилишига сабаб бўлган.

    Мавзуга доир:

    • «Қора ният»ни тарк этаётган Шаҳика, Ханде Эрчел ва Керем Бурсиннинг «сирли» муносабати. Турк киноси янгиликлари (фото)
    • Бурак Ўзчивит ва Ўзге Торер: Уларнинг муносабати ишдаги ишқми ёки миш-миш?
    • Ишдаги ишқ: Муносабатлари тўйгача етиб бормаган турк киноси юлдузлари (фото)
    • Турк сериалларидаги сохта турмуш ва муносабатлар (фото)

    11.12.2020, 22:33   Изоҳ (0)   59345
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Time журнали Кореянинг BTS гуруҳини «Йил хонандалари» деб атади

    11.12.2020, 19:17

    Илк ролларидан таниш мушкул бўлган машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    11.12.2020, 18:16

    Россиялик рэпер Моргенштерн бухоролик Азим Абдуллаевга Mercedes автомобилини тантанали тарзда топширди (видео)

    11.12.2020, 17:39

    Хонанда Жаҳонгир Отажонов YouTube’даги «Зикр»дан бошқа барча қўшиқларини ўчириб ташлади (видео)

    11.12.2020, 17:15

    «Қорнимга урганларида болам тушиб қолган». Юлдуз Абдуллаева эри билан ажрашиш сабаби ҳақида гапирди (видео)

    11.12.2020, 13:24

    Туркиялик таниқли хонанда Таркан нега кўринмай қолди? У ҳозир нима билан банд? (фото)

    10.12.2020, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.