Pantone халқаро тадқиқот институти 2021 йил учун иккита ранг танлади. Бу — тўйинган кул ранг ва ёрқин сариқ, деб ёзмоқда «Интерфакс».
Эслатиб ўтамиз, Pantone институти ранг тенденцияларини кузатиб боради ва ҳар йили дизайнер ва ишлаб чиқарувчилар фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган йил рангларини эълон қилади.
«Қатъийлик ва амалий жиҳатдан қулайликни ифодаловчи кул ранг ва оптимистик илиқлик берувчи сариқ ранг уйғунлиги куч ва оптимизмни ифодалайди», — дейилади Pantone сайтида.
Meduza’нинг қайд этишича, Pantone 20 йил ичида иккинчи марта йилнинг бир эмас, иккита рангини танлаши. 2020 йилда Pantone талқини бўйича йил ранги доимийлик ва ишонч белгиси бўлиб, унга доимо таяниш рамзи ҳисобланувчи классик кўк ранг бўлганди. Ундан аввал эса оптимизмга ички эҳтиёж рамзи ҳисобланувчи «тирик коралл» йил ранги бўлган.
Изоҳ (0)