Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япония расмийлари мамлакатда туғилишлар сонини ошириш учун сунъий интеллектдан ёрдам олишга қарор қилди. Гап японларга оила қуришга ёрдам берадиган жуфт танлаш хизматлари ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: BBC

Фото: BBC

Бундай дастурларни қўллаб-қувватлайдиган ҳудудлар расмийлари 2021 йилдан бошлаб субсидия олади. Бу мақсадлар учун 2 миллиард ена (19 миллион доллар) ажратиш режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, жуфт танлаш бўйича кўплаб хизматлар сунъий интеллектни жалб қилмоқда. Улар сунъий интеллект ўз севгилисини топиш истагидаги мижозлар томонидан тақдим этилган маълумотларни яхшироқ таҳлил қилишга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.

Мавжуд тизимлардан баъзилари фақат ёш ва даромад даражаси каби мезонларни таҳлил қила олади ва аниқ мослик ҳолатида натижа бера олади. Қўшимча маблағлар хобби, қадриятлар ва одатлар каби омилларни ҳисобга оладиган янада замонавий тизимларни яратиш учун ажратилмоқда.

Прогнозларга кўра, энг юқори кўрсаткичи 128 миллион кишини ташкил қиладиган Япония аҳолисининг сони юз йилликнинг охирига бориб 53 миллион кишига тушиши мумкин. 2019 йилда туғилишлар сони рекорд даражада паст бўлган: бир йилда 865 минг бола туғилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар